Latest news

16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  1 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  8 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  4 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  8 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  12 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  2 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  9 10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  4

Ғуломҳуссайн Ҳуснави: "Пахтакор" тажрибали ва кучли жамоа" News

Ғуломҳуссайн Ҳуснави: "Пахтакор" тажрибали ва кучли жамоа"

"Пахтакор" ва "Нафт Теҳрон" ўртасидаги ўйиндан олдин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар иштирок этишди.
Бош мураббий Алиризо Мансурианда виза борасидаги муаммо чиққани туфайли ёрдамчи мураббий Ғуломҳуссайн Ҳуснави     ва жамоа сардори Воҳид Ҳамдинежад иштирок этишди.

"Барчага Ассалому алайкум, Ўзбекистоннинг азиз аҳолиси. Тошкентга келганимдан хурсандман. "Пахтакор"дек кучли жамоага қарши ўйнаймиз. Бу жамоа ҳурматга лойиқ жамоа, ўйлайманки эртага "Нафт" ҳам ишончли ўйин кўрсатади. "Пахтакор" ОЧЛда бир неча йиллардан буён иштирок этиб келмоқда, "Нафт" эса илк бор ОЧЛда қатнашади. Эртага мухлисларга ёқадиган ўйин бўлишига умид қиламан", - дейди Ғуломҳуссайн Ҳуснави.

"Эртанги ўйинга яхши тайёрландик. Хабарингиз бор, биз ўз тарихимизда илк бор бундай катта мусобақада иштирок этамиз. Худо хоҳласа ғалаба қозонамиз", - дейди Воҳид Ҳамдинежад.

- Рақиб кучига қандай баҳо берасиз?
- "Пахтакор" жуда катта тажрибага эга. Ўзбекистоннинг бир неча карра чемпиони, Осиё чемпионлар лигасида иштирок этиш борасида энг етакчи ўринларда. Кучли рақибга муносиб қаршилик кўрсатишга уринамииз.

- Жамоанинг руҳий, жисмоний ҳолатидан қанчалик қониқаяпсиз?
- Охирги расмий ўйинни бир ҳафта олдин ўтказгандик. Эронда ортда қолган 21та турдан сўнг пешқадамлик қилмоқда. Мен ўйинчиларимнинг ҳолатидан қониқаяпман.

- "Пахтакор" ОЧЛда Эрон клубларига қарши Тошкентда 6та ўйин ўтказган ва барчасида ғолиб чиққан бу жамоага ортиқча босим юкламайдими?

- Бу маълумот бизда бор эди. Тўғри таъкидладингиз. Бу рақибнинг қанчалик кучли эканини кўрсатади. Тошкентда ҳеч бир Эрон клуби "Пахтакор"ни мағлуб этмагани босим юкламайди. Эртага биз шунга яраша тактика танлаймиз.

"Нафт Теҳрон" ўз тарихида илк бор Эрон чемпиони бўлишга яқин турибди. Жамоа учун қайси бири муҳим ОЧЛми ёки Эрон чемпионатими?

- Биз бундан ташқари Эрон Ҳафзи кубогида ҳам иштирок этаяпмиз. Яъни учта мусобақада қатнашаяпмиз. Биз учун энг муҳими бу - Осиё чемпионлар лигаси.

- "Нафт" икки нафар бўйдор ҳимоячи, икки нафар таянч ярим ҳимоячиси билан ўйнаяпти. Асосий эътибор айнан шу футболчиларга таяниб ўйнайди. "Пахтакор" эса техник томонлама кучли. Бунга қандай қарайсиз?

- Бунга "Ал Жайиш" бош мураббийи Сабри Лямюшининг гапи билан жавоб бераман: "Бизнинг сафимизда каби кучли футболчилар бор. Лекин "Нафт" техник ва тактик томонлама кучли ўйнай олди". Шу боис эртага ҳам шундай ўйнашга уринамиз.

- "Пахтакор"нинг қайси футболчисидан хавф кутаяпсиз?

- Рақиб жамоавий ўйинда кучли. Алоҳида бир футболчини кўрсата олмаймиз.

Нарзулла Сайдуллаев


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика