Latest news

08:47Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳо олди?  2 08:13Суперлига. Бугун Хоразмга катта футбол қайтади  2 07:45Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  5 07:10Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда ғалаба голини урди, "Андижон" ва "Сурхон" эса сафарда мағлубиятга учради  1 04:35Ла Лига. "Атлетико" илк турдаёқ камбэк қурбони бўлди  3 04:30Италия кубоги. "Милан" қийинчиликсиз "Бари"ни мағлуб этди  1 01:42Лига 1. Витиньянинг голи ПСЖга "Нант" устидан ғалабани тақдим этди  2 00:26Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" ўз уйида "Кайсериспор"ни мағлуб этолмади, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  10 23:54БАА Про лигаси. "Бани Яс" меҳмонда "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Мозговой 73 дақиқада ўйнади  1 23:47Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда дуранг ўйнади, Ўринбоев захирада қолдирилди  2 22:42Максим Шацких: "Менимча, айрим футболчиларимиз ҳали ҳамон фикри ҳаёли билан Про Лигада"  20 22:26АПЛ. "Манчестер Юнайтед" илк турда ўз майдонида "Арсенал"га мағлуб бўлди  34 22:13Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бухоро"ни мағлуб этди  12 22:08Отабек Нарзуллаев: "Андижон"га қарши ҳужум тактикада ўйнамасак бўлмасди"  0 21:43Таҳлил. "Қўқон-1912" уйғоняптими?  1

Ғулом-Ҳайдар Гулямов: “Омад “Насаф”га кулиб боқди” News

Ғулом-Ҳайдар Гулямов: “Омад “Насаф”га кулиб боқди”

“Шўртан”-“Насаф” учрашувидаги “Оқ бўрилар”нинг ягона гол муаллифи Ғулом-Ҳайдар Гулямов ўйиндан кейин матбуот ходимларига берган интервюсида “Омад бугун рақибимизга кулиб боқди”, дея ўз фикрларини билдириб ўтди:
- Ўйин жанговор руҳда ўтди. Аммо бугун омад рақиб жамоасига кулиб боқди. “Насаф” таркибидаги футболчилар жамоада бир неча йилдан бери бирга тўп суриб келишади. Шу сабаб, улар бир-бирларини тезда тушинишиб, ўйинга киришиб кетишади. Лекин бу билан рақибимиз бугун биздан кучлироқ ўйнади, деб ўйламайман. Учрашув якунида эътиборни бироз четда қолдирдик ва қаршиликлар бундан оқилона фойдаланиб қолишди.

- Ўйин  давомидаги тўлиқ устунликни ушлаб туришга таркибдаги ўзгаришлар таъсир қилдими ёки бунга бошқа сабабларни кўрсатган бўлармидингиз?


- Футбол жамоавий ўйин. Захирадан тушган футболчилар ёмон ўйнади, деб айтолмайман. Аммо захирадан ўйинга тушган футболчи учун курашга киришиб кетиш бироз қийинроқ кечади. Бундан ташқари таркибимизда аксарият футболчилар янги. Тан олиш керак, бу борада рақибимизда муаммолар камроқ. Шу сабабли, бу камчилигимизни тўғирлаш устида кўпроқ ишлашимиз керак, деб ўйлайман.

- “Насаф” жамоаси тиғиз тузилган ўйинлар жадвали сабабли таркибидаги ўйинчилар чарчашган ва очиқ футбол намоён қилишмади, шу сабабли “Шўртан” бугун фаолроқ кўринди, деган фикрлар билдирилди. Сиз ҳам шундай, деб ўйлайсизми?

- Бу ҳақида бирор бир фикр билдира олмайман. Сабаби рақиб жамоанинг ички аҳволи фақатгина уларнинг ўзларига аён. Лекин бугунги ўйинда бу нарса сезилмади. Учрашув “дерби”га хос кескин ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтди ва ҳар икки жамоа  футболчилари ҳаракатларида чарчоқ сезилди, деб айтолмайман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика