Latest news

15:00Неймар жароҳатини даволаш учун кунига 11 соатгача машқ қилмоқда. "Сантос" ҳужумчи билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилади  2 14:31U-15 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистондан устун келди  1 14:18Нуньесга итальян гранди қизиқмоқда. "Ливерпуль" ҳужумчи учун 50-55 млн евро ва бонуслар хоҳлайди  1 13:42Конте "Наполи" бош мураббийлигидан кетиб, "Ювентус"ни бошқариши мумкин  1 13:14Лондон гранди "Ипсвич"га Делап бўйича таклиф билан чиқди  1 12:48"Ливерпуль" ўз футболчиси билан хайрлашишга тайёр  0 12:18Шикка "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари қизиқмоқда  0 11:49Эшитдик-да! Ўзбекистон U-14нинг немис мураббийи терма жамоа билан Арманистонга бормади  1 11:23"ПСЖ галактикосдан қутулиб, ҳақиқий жамоага айланди. У финалга лойиқ эди. Энрике EЧЛда ҳеч ким юк бўлмаслиги кераклигини тушунади". Харгривс парижликлар таркиби ҳақида  39 10:49"Ал Ҳилол" АПЛдан мураббий олиб келмоқчи  4 10:20Элдор Шомуродов – А Серия 35-тур рамзий терма жамоасига киритилди  12 10:00Бразилия Осиё чемпионати финалчисини аяб ўтирмади  1 09:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  14 09:16"Бухоро" ҳали бери ўз майдонида ҳаракат қилмайдими? Лига Бухоро футбол академияси майдони юзасидан хавотирда  7 08:50Энрике Артетанинг гапларига жавоб қайтарди  22

"Гулистон"да молиявий ҳолат жуда ёмон News

"Гулистон"да молиявий ҳолат жуда ёмон

Хабарингиз бор, бу йил олий лигага қайтган "Гулистон" клуби биринчи даврани ажойиб тарзда бошлаганди.
Бироқ давра якунига келиб жамоанинг натижалари салбий кўриниш ола бошлади. Давралар оралиғида эса жамоада молиявий муаммолар борлиги ойдинлашди. Клубни Носир Отақўзиев, Собир Усмонхўжаев ва Иброҳим Раҳимов каби етакчи футболчилар тарк этишди. Клуб устози Бахтиёр Ашурматов бир неча марта иккинчи давра бошида вазият яхшиланишига умид қилишини айтганди.

Олинган маълумотларга кўра, клубдаги молиявий вазият иккинчи даврада умуман ўзгармаган. Сирдарё вилояти бош клубидаги вазият ачинарли ҳолатда. Футболчилар анчадан буён маош олишмагани ойдинлашди. Жамоадаги молиявий ҳолат жамоанинг натижаларига таъсир қилиши аниқ, ёмон натижалар туфайли жамоанинг уй ўйинларига келаётган мухлислар сони кескин камайиб кетгани жуда ёмон ҳолдир.

Олий лигага 10 йил деганда қайтган "Гулистон"да вазият ўзгаришига умид қилиб қоламиз. Айни пайтда клуб 15та ўйиндан 17 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 9-поғонасида бормоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика