Гризманн нима учун голини нишонламади?
07 jul 2018 00:24
News
Гризманн нима учун голини нишонламади?
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн ЖЧ-2018 чорак финалида Уругвай термасига (2:0) қарши баҳсда киритган голини нима учун нишонламаганига ойдинлик киритди.
-Илк бор футбол ўйнашни бошлаганимда уругвайлик яқин дўстим бўларди. У менга футболда нима яхшию, нима ёмонлигини ўргатган. Бугун мен дўстларимга қарши тўп тепдим. Гол урганимда, уларга бўлган юксак ҳурматим сабабли голимни нишонламадим. Мен бу давлатни, уругвайликларни ва уларнинг маданиятини яхши кўраман. Терма жамоа эса менга “Атлетико”ни эслатади. Улар жуда кучли терма жамоа”, дейди Гризманн.
Link :
Source : sport24.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments