Latest news

12:26"Атлетико" Эдерсон учун 35 миллион евро таклиф қилди  0 11:48"Барселона" истеъдоди Испаниянинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 10:55"Интер" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  2 10:33"Ювентус" "Ман Сити"нинг асосий юлдузларидан бирини жамоага қўшиб олишни хоҳламоқда   1 10:07Кэррик "Борнмут"га қарши ўйинидаги ҳакамликни танқид қилди   0 09:42Қоил! Марокаш етакчиси Африка Миллатлар Кубоги совринини қабул қилмаслигини маълум қилди  7 09:15Эрон терма жамоаси етакчиларидан бири четлатилди  7 08:50Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Албания ва Россияга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  0 08:264-тур мухлислар ташрифи. Энг кўпи Фарғонада, энг ками Самарқандда  12 02:58АПЛ. Магуайр майдондан четлатилган ўйинда МЮ "Борнмут" билан жанговар дуранг қайд этди  16 02:29Левандовски масаласи ёпилди  5 02:01Мбаппе "Атлетико"га қарши ўйнашга тайёр  0 01:33"Милан" футболчиларисиз: Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кураш йўлида таркибга кимларни жалб этди?  3 01:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор" 2:4  1 00:49"Манчестер Юнайтед" икки футболчиси билан шартномани узайтиради  1

Гризманн Германияни ярим финалда тўхтатди, Франция финалда! News

Гризманн Германияни ярим финалда тўхтатди, Франция финалда!

ЕВРО-2016 ярим финали доирасидаги Германия ва Франция ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 6-дақиқасида Сиссоко билан девор услубида ўйнаган Антуан жарима майдонига кириб келиб зарба берди, Нойер тўпни қайтарди! 13-дақиқада Эмре Жан ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Томас Мюллер томонидан йўллаган зарба ноаниқ бўлди. Кейинги дақиқада Эмре Жаннинг 15 метрлардан йўллаган зарбасини Льорис қайтарди.

26-дақиқада Бастиан Швайнштайгер ажойиб зарба берди, Льорис шедевр сейв билан тўпни қайтарди. Пайе ва Погба жарима тўпларини амалга оширишди, иккала вазиятда ҳам Нойер тўпни ушлаб олди.

43-дақиқада ҳисоб очилиши мумкин эди. Бирга бир вазиятга чиқиб кетган Оливье Жиру худди тахтадек ҳаракат қилди, Ховедес эса унинг ортидан етиб бориб оддийгина тўпни қайтарди.

Тайм сўнггида Германия дарвоза томон пенальти белгиланди! Швайнштайгер тўп учун курашда тўпни қўли билан ўйнади деб ҳисоблаган италиялик бош ҳакам Никола Риццоли Нойер дарвозасига пенальти белгилади. Нуқтадан Антуан Гризманн гол уриб ҳисобни очди ва мусобақадаги ўзининг бешинчи голини урди - 0:1. 

72-дақиқада Погба чап томондан тўпни жарима майдонига узатди, Нойер тўпни қайтарди, қайтган тўпни Гризманн оҳистагина дарвозага жойлаб қўйиб мусобақадаги ўзининг олтинчи голини урди - 0:2. 

Қолган дақиқаларда немислар ҳар қанча ҳаракат қилишмасин гол ура олишмади ва Франция финалга йўл олди.


Евро-2016. Ярим финал.
ГЕРМАНИЯ - ФРАНЦИЯ 0:2

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
7 июль. Марсель. "Велодром" стадиони. 23:55
Бош ҳакам - Никола Риццоли (Италия).
Гол: Антуан Гризманн 45+1 пенальти, - 0:1. Антуан Гризманн 72, - 0:2.
Германия: Мануэль Нойер, Эмре Жан (Марио Гётце, 67), Жером Боатенг (Шкодран Мустафи, 60), Бенедикт Ховедес, Йонас Хектор, Тони Кроос, Бастиан Швайнштайгер (Лерой Сане, 78), Жошуа Киммих, Месут Озил, Юлиан Дракслер, Томас Мюллер
Франция: Уго Льорис, Бакари Санья, Лоран Косьельни, Самуэль Умтити, Патрис Эвра, Поль Погба, Блез Матюиди, Мусса Сиссоко, Антуан Гризманн (Йоан Кабай, 90+1), Димитри Пайе (Нголо Канте, 71), Оливье Жиру (Андре Пьер Жиняк, 77)
Огоҳлантиришлар: Жан (36), Эвра (43), Швайнштайгер (45), Озил (45), Дракслер (50), Канте (75).
Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика