Latest news

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  4 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Гризманн - “Атлетико”нинг хорижлик тўпурарлари орасида пешқадам News

Гризманн - “Атлетико”нинг хорижлик тўпурарлари орасида пешқадам

“Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманн Ла Лига 16-турида “Вальядолид”га (3:2) қарши баҳсда “дубл” қайд этди.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу учрашувда 27 ёшли француз футболчиси “матрасчилар” сафида чемпионатда 83-голини киритди. Шу тариқа ҳужумчи “Атлетико”нинг хорижлик тўпурарлари рўйхатида аргентиналик Рубен Канони ортда қолдириб, якка пешқадамга айланиб олди. Ушбу натижага эришиш учун Гризманнга 159 та учрашув кифоя қилди.

“Реал Сосьедад” клуби тарбияланувчиси ҳисобланган футболчи 2009 йилда жамоаси таркибида дебют қилганди ва 2014 йилда “Атлетико”га кўчиб ўтганди. Тўрт йил давомида у “матрасчилар” таркибида ўз ҳисобига 120 та гол ёзиб қўйшга улгурди. Бу борада у клуб тарихидаги энг яхши еттинчи футболчи бўлиб турибди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика