Latest news

18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  1 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  8 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  2 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  11 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  29 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  32 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  6 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  9

Григорий Колосовский: "Шўртан"ни ғалаба билан табриклайман" News

Григорий Колосовский: "Шўртан"ни ғалаба билан табриклайман"

"Шўртан" - "Пахтакор" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Григорий Колосовский ўз фикрларини билдирди.

"Бугунги ўйин имкониятлардан фойдаланилмаган баҳс бўлди. Жуда кўплаб вазиятлар яратдик, аммо битта гол урдик. Натижа ўйинга мос эмас. Бироқ "Шўртан"ни ғалаба билан табриклайман. Рақиб футболчилари ғалабани кўпроқ исташди.

Биз ҳар бир жамоани ҳурмат қиламиз ва ҳар бир учрашувга алоҳида тайёргарлик кўрамиз. Вазиятлардан фойдалана олмаслик ва ҳимоядаги қўпол хатолар туфайли мағлубиятга учрадик.

Азим Аҳмедов яқинда жароҳатидан қутулгани учун захирадан майдонга туширилди. Нуруллаевга имконият бердик, аммо у ўз дарвозамизга хавфли қарши ҳужум бўлишига сабабчи бўлди. Акобир Тўраевда битта имконият бўлганди, аммо гол ура олмади.

"Пахтакор"га нима етишмаяпти? Бизга қарши ҳар бир жамоа икки карра куч билан майдонга тушади. Ҳар бир учрашувда жон жаҳдимиз билан ғалаба учун кураш олиб боришимиз шарт", - дейди Колосовский.


"Шўртан" матбуот хизмати

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика