Latest news

18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   0 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  2 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  4 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  9 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1

Григорий Колосовский: "Навбаҳор"нинг асосий таркибида Пишур майдонга тушишини кутгандик" News

Григорий Колосовский: "Навбаҳор"нинг асосий таркибида Пишур майдонга тушишини кутгандик"

"Пахтакор" - "Навбаҳор" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Григорий Колосовский ўз фикрларини билдирди.

"Жамоалар жанговор ўйин кўрсатишди.Майдоннинг ҳар бир қисмида ва ҳавода кўплаб курашлар кузатилди. Наманганликлар осонликча таслим бўлиша эмас, ўйнаш учун келганини кўрсатди. "Навбаҳор"да уч очко билан ортга қайтиш истаги катта эди. Иккинчи бўлимда икки тезкор гол урганимиз ўйинни ўзгартириб юборди. Беллашув қизиқарли ўтди деб ўйлайман.

Рақиб ҳимоясини ёриш учун ҳар икки қанотлардан самарали фойдаланиш талаб этиларди. Қанотлардан ҳужум ташкил этганимизда кўпроқ бўшлиқларга эга бўлишимизни билардик. Оқибатда бу тактика иккинчи бўлимда иш берди. Албатта ҳужумга ўтишимиз унчалик яхши бўлмади. Бу биринчи бўлимда сезилди.

Биз бугун "Навбаҳор" асосий таркибида Пишур майдонга тушишини режалаштиргандик. У хатто қайдномага ҳам киритилмади. Аслида биз наманганликлар сафида украиналик легионер майдонга тушишини ўйлаб, шунга яраша тайёргарлик кўргандик.

Навбатда бизларни “Локомотив” билан жиддий ўйин кутиб турибди. Олий лига етакчиларидан бири бўлган “Бунёдкор”га қарши ўйинни бой бердик, ўз майдонимизда “Насаф”га очко олдирдик. Ҳозир ушбу йўқотилган очколар бизга етишмаяпти. “Темирйўлчилар” кўп гол уриб, кам тўп ўтказишмоқда. Навбатдаги беллашувда ҳар икки жамоа қизиқарли футбол намойиш этишларини кутмоқдаман. Шогирдларим ҳам нимага қодирлигини кўрсатишларига умид қиламан", - дейди мураббий.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика