Latest news

00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  1 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5

Григорий Колосовский: “Натижа “Андижон” учун ва биз учун ҳам қониқарли бўлгани йўқ, аммо намойиш этган ўйинимиздан қониқдим” News

Григорий Колосовский: “Натижа “Андижон” учун ва биз учун ҳам қониқарли бўлгани йўқ, аммо намойиш этган ўйинимиздан қониқдим”

Суперлига 21-тур доирасидаги "Металлург" — "Андижон" ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.

— Икки жамоа ҳам 90 дақиқа давомида анча эътиборли бўлди. Биз етарлича вазиятларга эга бўлдик, бироқ рақиб ҳам дарвозами томон кўп маротаба хавф солди. “Андижон”ни ўрганиб чиққандик ва стандарт вазиятлардан яхши фойдадана олишидан хабардор эдик. Рақибнинг қарши ҳужумлари ҳам анча хавфли. Биз барчасига таййер эдик. Бубаньянинг гавдаси йирик ва бу бизга ноқулайлик туғдирди. Иккинчи қаватда рақибга қарши ҳақиқий “кураш” қўллашга мажбур бўлдик. “Андижон” шундай ўйин намойиш этишини кутгандик.


— Рақибнинг бўйи баланд футболчилари ҳақида гапириб ўтдингиз, айнан шуларга қаршилик кўрсатиш учун бўйи баланд ҳужумчи Секулични нега майдонга туширмадингиз? 

— Менимяа, Секулич боши билан етарлича яхши ўйнай олмайди. У тўпни яхши сақлаб қола олади, бироқ бугунги учрашувда бизга тезкор футболчилар керак эди. Тажрибали Ўринбоев тўпни яхши сақлаб қола олди ва зарба берадиган нуқтагача етиб борди, лекин рақиб ҳимоячилари қоида бузиш билан уни тўхтатишди. Секулич бироз бошқачароқ турдаги футболчи, унга кейинги баҳсларда имконият беришимиз аниқ.

— Бугунги қўлга киритилган бир очкодан кўнглингиз тўлдими?

— Натижа мени қониқтирмагани аниқ. Бу бизнинг нечbнчидир дурангимиз. Ўз жойимиздан силжимаяпмиз. “Локомотив” бугун мағлубиятга учоади ва бизга “совға” тақдим этди, аммо гол ура олмаяпмиз ва ғалаба қозонмаяпмиз. Вазиятларимиз бор, лекин гол йўқ. Қаердадир маҳорат ёки омад етишмаяпти. Рақиб дарвозаси томон яқинлашганимизда қоидани бузишмоқда ва фол. Натижа “Андижон” учун ва биз учун ҳам қониқарли бўлгани йўқ, аммо намойиш этган ўйинимиздан қониқдим. Ишлашда давом этамиз. Олдинда ўйинлар бор. Кейинги баҳс “Навбаҳор”га қарши кечадм. Улар яқинда финални бой беришди.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика