Latest news

14:17"Бухоро" - "Хоразм". Таркиблар эълон қилинди  0 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  3 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   5 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  7 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  18 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  24

Грэм Арнольд: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар фақат ғалаба учун майдонга тушамиз" News

Грэм Арнольд: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар фақат ғалаба учун майдонга тушамиз"

Осиё кубоги "B" гуруҳининг иккинчи туридан ўрин олган Австралия - Сурия учрашувидан олдин Австралия терма жамоаси бош мураббий ва футболчи Азиз Бехич матбуот анжуманида қатнашишди.

- Жаноб бош мураббий Сурия қарши учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Учрашувга тайёрмиз. Ҳиндистонга қарши яхши ўйнадик ва эртага яна бир синов олдида турибмиз.

Азиз Бехич

- Эртанги учрашув ҳақида нималар дея оласан?

- Сурия терма жамоасида яхши таркиб йиғилган. Биз эртанги баҳсга яхши тайёргарлик кўрдик.

- Дастлабки учрашувда бир нечта муаммоларга дуч келдик дедингиз. Айнан қайси позицияларни кучайтиришни истайсиз?

- Ҳиндистонга қарши учрашув зарбадан олдинги пас беришда муаммо бўлди. Мен жамоамиз ушбу жиҳатни тўғирлаган эдим.

- Сурияга қарши қандай натижа кутмоқдасиз ва қандай натижадан қониқасиз?

- Фақат ғалаба. Биз бу ерга нима учун келганлигимизни биламиз ва ким рақиб бўлишидан қатъий назар ғалаба учун майдонга тушамиз.

- Ўтган матбуот анжуманларида биз бу ерга кубок учун келдик дедингиз. Биринчи учрашувдан жамоангизнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Олдиндан бирор нима дейиш қийин. Ўйиндан ўйинга режамиз ўзгаради. Ҳозир фақат Сурияга қарши учрашув ҳақида ўйламоқдамиз.

- Жамоангизда жароҳатлар борми?

- Йўқ. Барча футболчилар майдонга тушишга тайёр.

- Австралия Осиё минтақасига кўчиб ўтганинга кўп бўлмади.Сизнинг мамлакатингизда ушбу қарорни қандай қабул қилишган. Мухлислар ушбу қарорни қўллаб қувватлашадими?

- Менимча ҳа. Сабаби Осиё минтақаси орқали футболимизни ривожлантиришимиз мумкин. Осиёда кучли терма жамоалар жуда кўп. Океанияда эса терма жамоаларнинг сони кам. Осиё футбол конфедерациясига кўчиб ўтганимиздан фақат Янги Зеландия ранжиган(кулади).

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика