Latest news

14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 14:07U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон – Фаластин. Таркиблар маълум  8 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  8 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  35 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  4

Гранд жамоалар мураббийлари қайси тактикадан фойдаланишмоқда? News

Гранд жамоалар мураббийлари қайси тактикадан фойдаланишмоқда?

Кучли-бешликдаги гранд жамоалар ўйнаётган тактик схемалар ҳақида маълумот берамиз.
Янги мавсум олдидан кўплаб трансферларни амалга оширган ва жамоани деярли бутунлай янгилаган “Милан” бош мураббийи Винченцо Монтелла ҳозирга қадар 6 хил тактик схемадан фойдаланди. Тактик схемаларни алмашаётгани бу жамоа ранг-баранг ўйнаётганидан далолат эмас, балки "Милан" ўз йўналишини аниқ белгилай олмаётганидан дарак.



"Манчестер Сити" эса ҳозирга қадар 4 хил тактик услубдан фойдаланиб кўрди. Гвардиола "Сити"да асосан 4-3-3 ва 3-5-2 тактик схемани қўлламоқда. Гвардиола схемани кўп бор алмаштираётгани сабаби футболчилар танлови кенглиги ва жамоа ранг-баранг ўйнай олади. Масалан асосий таркибда икки ҳужумчи Агуэро ва Жесус тушган пайт Гвардиола учта ҳимоячидан фойдаланади. Қанотларда эса вингерлар лотерал сифатида ҳаракатланишади. Испаниялик мутахассис битта марказий ҳужумчини туширишни истаса, унда ҳужумкор вингерлар хизматидан фойдаланади ва бунда 4-3-3 тактик схемасини қўллайди.Тактик қарашлари кенг ва бу борада кўп қиррали тактик мутахассис саналган Массимилиано Аллегри жорий мавсумда "Юве"да ҳозирча фақат бир услубдан фойдаланмоқда. Жамоа мавсум бошланганидан буён фақатгина 4-2-3-1 тактикасида ўйнамоқда. Аввалги мавсумларда энг кўп тактик ўзгаришларни амалга оширган мураббий бу йили бир хил услубни қўлламоқда.



"Барселона" ва "Реал" жамоаларида эса Вальверде ва Зидан 4-3-3 тактик схемасида содиқ қолишмоқда.


"Бавария" ҳам жорий мавсумда фақат ўша машҳур 4-2-3-1 схемадан фойдаланмоқда. 2013 йилги бенефисда ҳам жамоа айнан шу услубда ўйнаганди. Гвардиоладан кейин Анчелотти келгач мюнхенликлар яна ушбу тактик схемага қайтганди. Юпп ҳам ўзининг машҳур услубидан воз кечгани йўқ.


Унаи Эмери ПСЖни 4-3-3 тактик схемасида ўйнатиб келмоқда. Таркибида Мбаппе, Кавани ва Неймар бўлган жамоа уч нафар ҳужумчи билан ўйнаши табиий ҳолат.

Энг кўп фойдаланилаётган тактик схемаларга назар соладиган бўлсак, мураббийлар асосан 4-2-3-1, 4-3-3 тактик схемаларига мурожаат қилишмоқда.  АПЛ грандлари эса аксарият учрашувларда 3-4-1-2, 3-4-2-1 тактикасига таянишмоқда.

Сўнгги йилларда эскириб бораётган ва жуда кам фойдалинаётган классик 4-4-2 тактик схемасидан фақатгина Диего Симеоне, Ральф Хаззенхюттль ҳамда Жардим фойдаланиб келмоқда.


Жорий мавсумда жамоалар қўллаётган тактик схема:


"Манчестер Сити": (4-3-3), (4-2-3-1), (3-4-3), (3-5-2) 

"Манчестер Юнайтед": (4-2-3-1), (3-4-1-2), (3-5-1-1)

"Челси": (3-4-1-2), (3-4-2-1), (3-4-3)

"Арсенал": (3-4-2-1)

"Ливерпуль": (4-3-3)

"Тоттенхэм": (3-4-2-1), (4-2-3-1)

"Реал": (4-3-3)

"Барселона": (4-3-3)

"Атлетико": (4-4-2), (4-1-3-2)

"Бавария": (4-2-3-1)

"Боруссия": (4-1-2-3), (4-3-3)

"Лейпциг”: (4-2-2-2), (4-4-2)

"Ювентус": (4-2-3-1)

"Наполи": (4-1-2-3), (4-3-3)

"Интер”: (4-2-3-1)

"Милан": (3-4-2-1), (3-4-1-2),(3-5-2),(3-5-1-1),(4-3-3), (3-2-3-2)

"Лацио": (3-5-2), (3-5-1-1), (3-4-2-1)

"Рома”: (4-3-3)

"Монако": (4-2-3-1), (4-4-2)

ПСЖ: (4-3-3)

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика