Latest news

15:46"Челси" Сатпаевни ижарага беришни режалаштирмоқда  0 15:19"Голсиз артиллерия": "Монако"дан антирекорд  0 14:57"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди  1 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:00"Милан" ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Ливерпуль" Салоҳни 12 ўйинга йўқотиши мумкин  2 13:03Суперлига. 26-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Шўртан"да йўқотишлар мавжуд  0 12:34Слот "Ливерпул"нинг 2 футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  0 12:06Ўзбек клубларининг бағрига шамол тегадиган бўлдими?   3 11:48Антони ЙТҲда ҳалок бўлди  5 11:22Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг АҚШдаги ўйини бекор қилингани ҳақида кескин баёнот берди  5 10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  6 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 09:17Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  6

Гонконг бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши 80–90 фоиз куч сарфлаш етарли эмас" News

Гонконг бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши 80–90 фоиз куч сарфлаш етарли эмас"

Гонконг терма жамоаси бош мураббийи Йорн Андерсон жаҳон чемпионати саралаши 2-босқичи 4-туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши учрашувдан аввалги машғулот жараёнида бўлажак ўйин ҳақида фикр билдирди.

61 ёшли мутахассиснинг таъкидлашича, Ўзбекистонга қарши керакли натижа қайд этиш учун унинг шогирдлари бор кучини сарфлаши керак. 

"Биз узоқ вақт давомида бир хил даражадаги жамоани сақлаб тура олмаймиз, чунки футбол тўқнашувларга бой спорт тури ҳисобланади ва ҳамиша жароҳатлар учраб туриши табиий. 

Ўзбекистонга қарши ўйин қийин бўлишини барчамиз яхши биламиз. Бундай жамоага қарши саксон ёки тўқсон фоиз кучни сарфлаган ҳолда ҳаракат қилиш етарли эмас. Биз бор имкониятимизни юз фоиз намойиш этишимиз керак. Қолаверса, камроқ хато қилишга уринамиз", — деди норвегиялик мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Гонконг ўртасидаги жавоб учрашуви 26 март куни соат 19:30 да старт олади.

Аввалроқ гонконгликлар Тошкент об-ҳавоси ва майдонидан шкиоят қилишгани ҳақида хабар берилганди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика