Latest news

08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  0 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  0 07:33Эрон ОАВси Сергеевни "Сепахон"даги ойлигини маълум қилишди  3 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  4 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  4 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  14 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0

Гонконг бош мураббийи: "Вазиятга реал қараш лозим, бундай терма жамоаларга гол уриш қийин" News

Гонконг бош мураббийи: "Вазиятга реал қараш лозим, бундай терма жамоаларга гол уриш қийин"

Гонконг - Ўзбекистон ЖЧ-2026 саралаш баҳсидан аввал мезбон жамоа устози Йорн Андерсен матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бизга техник директор бўлиб келган, 10 йил давомида Англия Премьер-лигаси клуби академиясини ("Брайтон") бошқарган Жон Морлинг билан учрашдим. У катта тажрибага эга. Иккита ўйинда у билан бирга ишладим ва кўп мулоқот қилдик, Морлинг ажойиб инсон.

Ўзбекистонга қарши баҳсда мухлислар бизнинг 12 футболчимиз бўлишади, чунки "Монг Кок" стадионида (6664 мухлисга мўлжалланган) бўладиган баҳс учун чипталар саноқли соатларда сотилиб кетди.

Ўзбекистондек Осиёнинг йирик жамоасига қарши рақобатлашишнинг ягона йўли - Осиё Кубогидаги каби юқори даражада ўйнаш. Биз бор кучимизни сарфладик, кўп югурдик ва доимо курашларга кирдик.

Вазиятга реал қараш лозим, бундай терма жамоаларга гол уриш қийин. Гонконг чемпионатида кўп гол урадиган футболчиларимиз бор, аммо бу даража анча қийинроқ.

Агар биз бир, икки ёки учта вазият яратсак ва омад бизга кулиб боқса, улардан бири гол билан якунланиши мумкин" - деди Гонконг бош мураббийи.


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика