Latest news

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  215 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  6 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  2 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  12 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  13 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  22 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

Голландлар Дел Боске кемасининг елканларини тушириб юборишди News

Голландлар Дел Боске кемасининг елканларини тушириб юборишди

Жаҳон чемпионати "Б" гуруҳидан ўрин олган Испания ҳамда Голландия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.
Ўйиндан олдин испанларнинг имконияти юқорироқ баҳоланган бўлиши мумкин. Сабаби, Дел Боске шогирдлари таркиб борасида анча кучлилар. Бошқача қилиб айтганда, бугун тажриба шижоатга қарши майдонга тушган эди.

Биринчи бўлим ортиқча ҳаяжонларсиз ўтди. 27 дақиқада Хаби Алонсо пенальтидан гол урганидан сўнг ўйин савияси пасайгандек бўлди. Танаффусга чиқиб кетиш арафасида Робин Ван Перси бош билан тўп киритиб мувозанатни тиклади.



53 дақиқада Роббен ажойиб тарзда гол уришга эришди. Шу голдан сўнг Дел Боске Хаби Алонсони олиб майдонга Педрони туширди. Натижада, таянч ярим ҳимояси кучсизланиб қолди.

64 дақиқада Снейдернинг тўп узатишидан сўнг Де Врей боши билан ҳисобни ўзгартирди.
Голландлар учинчи тўпни киритишганидан сўнг Касиляснинг асаблари ҳам дош бермади. У оёғидаги тўпни рақибга топшириб қўйди. Робин эса бундай совғаларни кўкка совурмайди.

Испания ҳимояси сочилиб кетди, голландлар нима ҳохлашса, шуни қилишди. 80 дақиқага келиб эса  Роббен супер юришни намоиш этиб берди. Жуда катта тезликда рақиб ўйинчиларини чалғитиб учрашувга нуқта қўювчи голни урди.
Иккинчи бўлимда Голландия аъзолари нима ҳохлашса, шуни вилишди.
 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика