Latest news

03:05ЛаЛига. "Реал" сўнгги дақиқада ғаалабани илиб кетди!  40 02:33Хулен Лопетеги: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг зўр клубларидан бири"  0 02:15"Арсенал" "Бавария" футболчисини нишонга олди  0 01:59КАМБЭК! Италия Суперкубоги ярим финалида "Милан"дан камбек!  4 00:55"Челси" футболчиси учун мавсум тугаган бўлиши мумкин  0 00:32Аморим: "Ливерпуль" биздан яхшироқ ҳолатда, лекин бизда ғалаба учун имкониятлар етарлича"  1 00:13ЛаЛига. "Валенсия" - "Реал" учрашуви асосий таркиблари маълум!  48 23:59Туркия. "Ризеспор" "Бешиктош" билан дуранг ўйнади, Алиқулов гол урганди, аммо...  1 23:32Рэшфордни икки топ-клуб кузатмоқда  0 23:14Италия Суперкубоги. Ўғил отасига қарши ўйнайди!  3 22:50"Тоттенхэм" Англия термаси посбонини нишонга олди  5 22:30Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль"даги фаолияти якунланаётганини тасдиқлади  6 22:08"Андижон" янги мавсум учун тайёргарликни бошлади  2 21:51Гвардиола: "Бу шунчаки осон ва оддий иш бўлмайди"  4 21:30"Навбаҳор"дан кетган футболчи "Қизилқум"га ўтиши мумкин  1

"Golden Boy" бўлажак футбол гигантларига берилади. Сўнгги йилларда танловлардан фақатгина биттаси ўзини оқламади News

"Golden Boy" бўлажак футбол гигантларига берилади. Сўнгги йилларда танловлардан фақатгина биттаси ўзини оқламади

Футболдаги асосий индивидуал мукофотлар учтага бўлинади – "Олтин тўп", Лев Яшин мукофоти ва "Golden boy" соврини.

Кўп ҳолларда "Golden Boy" мукофоти эгалари юқори даражагача чиқишмоқда. Бу сафар "Барселона" ярим ҳимоячиси Гави ушбу "олтин"га муносиб деб топилди. Ушбу мукофотнинг сўнгги совриндорлари ҳақида гаплашамиз.


Гави, "Барселона" (2022)


"Барса" ДНКнинг асосини ташкил этувчи ўйинчилар – Гави, Педри ва Ансу Фати. 18 ёшли хавбек ҳозирданоқ "кўк-анорранглилар"нинг юз фоизлик асосий таркиб ўйинчиси ҳисобланади. У энг аввало ишончли – тўп йўқотилган тақдирда уни тезда қайтариши мумкин, бунда қатъиятлилик ва тўғри жой танлаш ёрдам беради. Испан ҳужум пайтида олдинроққа ўтади, таянч зонасидаги юклама эса Педри ва Бускетсга тушади. Гави зарбадан олдинги пасни беради ва тўп ўтиши қийин бўлган сўнгги учинчи ҳудудда ёрдам беради. Аммо, уларнинг роли ўзгарувчан, Педри ҳам баъзида ҳужумга яқин жойга ёки қанотга ўтади.



Педри, "Барселона" (2021)


Рўйхатда каталонияликлардан иккинчи (ва кетма-кет) ўйинчи. Бу "Барса"нинг сифат (Педри "Лас-Пальмас" тарбияланувчиси бўлса ҳам) белгисидан далолат бериб турибди. Алоҳида ўйинларда унинг "кўк-анорранглилар" ўйинига таъсири Гавидан ҳам кўпроқ билинади.

Асосийси – Гави фақатгина марказ билан кифояланмаган. Агар у Гави ва Бускетс билан учликда чиқса, Серхиога ёрдам бериш учун тез-тез таянчга қайтади. Аммо, у бутун майдон бўйича ҳам ҳаракатланиши мумкин – у Дембеле олдинга ўтган тақдирда қанотдан жарима майдончасига узатма ёки Левандовски билан бир чизиқда (масалан – "Интер"га қарши ЧЛ 4-тури) туриши мумкин.



Эрлинг Холанд, "Боруссия Дортмунд" (2020)


Норвегиялик ўзининг "Golden Boy"ини Англия Премьер-лигасини забт этишидан анча олдин олганди. У "Зальцбург"даги ажойиб мавсумдан сўнг "Боруссия"да 15та ўйинда 13та гол уришга эришди.

Шундан сўнг натижалар фақатгина яхшиланди, Эрлинг Хосеп Гвардиола тизимида тўлақонли очилди – унинг гавдаси курашларга бой Англия чемпионатига мос тушади, нозик фикрлаш эса "шаҳарликлар"га ўйинни ўқишга ёрдам беради. Холанд ҳозирда Де Брюйне, Гюндоган, Фоден ва Силва билан ажойиб тил топишмоқда.



Жоау Феликс, "Бенфика"/"Атлетико" (2019)


Сўнгги йилларда мутахассисларнинг ягона бўшроқ танлови. Португалиялик 18 ёшида "Бенфика"нинг асосий таркибида дебют қилди ва бирдан "бургутлар"нинг учинчи тўпурарига айланди (15та гол). Мавсум якунида унга Гризманн "Барселона"га кетганидан сўнг "Атлетико" эътиборини қаратди. "Матрасчилар"га ўринбосар керак эди ва Жоау учун 127,2 млн евро сарфланди. Португалиядаги ажойиб мавсум ва топ-клубга ўтиш – "Golden Boy"га эгалик қилиш учун мос ўйинчи.

Бошидан барчаси қийин бошланди (Симеонеда бошқачаси бўлиши мумкин эмас). Биринчи мавсум адаптацияга сарфланди, кейинги икки чемпионатда эса 12тадан очко. Симеоне тизими голларга бой эмас, ҳатто шу рақамлар ҳам "Атлетико"да анча яхши кўринмоқда. Аммо, улар аниқ товон пули сифатида тўланган пулларни оқламайди.



Маттейс де Лигт, "Аякс" (2018)


Леонардо Бонуччи ва Жоржо Кьеллинининг ўринбосари Туринга кетиш олдидан "Аякс"нинг етакчисига айланди ва Чемпионлар Лигасида шов-шув кўтарди. Нидерландиялик ўз мукофотини Эрик тен Хаг шогирдлари плей-оффда "Реал" ва "Ювентус"га ютганига қадар олган эди.

"Ювентус" ўйинчи учун Нидерландия грандига 85,5 миллион евро сарфлади. Маттейснинг ўйинлари бошида муваффақиятли чиқмади, аммо якунда де Лигт асосий таркибнинг мустаҳкам ўйинчисига айланди.

Аммо, "кекса синьора" сафида узоқ қолиш – ўзини совринлардан жудо қилишдек гап. "Бьянконери" ҳозирда аниқ скудетто учун курашадиган ҳолатда эмас. Марказий ҳимоячи ёзда "Бавария"га ўтди – бу фаолиятидаги юқорилаш деса бўлади. Эндиликда фақатгина асосий таркибдан мустаҳкам жой олиш қолди.



Килиан Мбаппе, ПСЖ (2017)


Французни Холанд билан ўз авлодининг энг асосий иқтидорларидан дейиш мумкин. 18 ёшли футболчи учун ПСЖ 180 миллион евро миқдорида пул тўлади.

Француз "Golden Boy"ни олган йили Лига 1да 13та гол ва 9та ассист қайд этди. Мбаппе ўтган йили 35та ўйинда 28та гол ва 17та ассист қайд этди. Аммо, у еврокубокларда фақатгина битта финалда иштирок этган ва унда ҳам мағлубият. Мбаппе ҳатто ўтган ёзда еврокубоклар билан муаммоси йўқ бўлган "Реал"га ҳам ўтиши мумкин эди – аммо, ҳужумчи ПСЖда қолишга қарор қилди.





Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика