Latest news

01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  4 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  30 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  6 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  5 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  34 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   20 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  7

"Globe Soccer Awards". Роналду, Роналдо, Дешам, Матюиди, Мендеш 2018 йилнинг энг яхшилари ФОТО News

"Globe Soccer Awards". Роналду, Роналдо, Дешам, Матюиди, Мендеш 2018 йилнинг энг яхшилари ФОТО

Кеча БААнинг Дубай шаҳрида "Globe Soccer Awards" совринини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Бироз аввал Криштиану Роналду энг яхши футболчи деб топилгани ҳақида маълум қилган эдик. Қуйида "Globe Soccer Awards" талқинига кўра 2018 йилнинг энг яхшилари деб топилган барча номинацияларни келтириб ўтамиз.


Йилнинг энг яхши футболчиси - Криштиану Роналду (Португалия ва "Ювентус").



Йилнинг энг яхши жамоаси - "Атлетико" (Европа лигаси ва Европа Суперкубоги ғолиби).



Йилнинг энг яхши спорт директори - Фабио Параттичи ("Ювентус").



Йилнинг энг яхши агенти - Жорже Мендеш (Роналду, Моуринью ва бир қатор машхурлар унинг мижозлари).



"Фаолияти учун махсус соврин" (Футбол оламида ишлашда давом этаётган собиқ футболчиларга топширилади) - Звонимир Бобан (Айни пайтда ФИФА бош котиби ўринбосари)



"Энг яхши фаолияти учун" (айни пайтда ўйинчи мақомида бўлган футболчиларга берилади) - Блез Матюиди ("Ювентус"), Франция билан бирга 2018 йилги Жаҳон чемпиони бўлди.



Йилнинг энг яхши мураббийи - Дидье Дешам (Францияни Россияда ўтган 2018 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби қилди).

Дешамга совринни ФИФА президенти Жанни Инфантино топширди.



"Энг яхши фаолият" (Футболда ишламаётган собиқ ўйинчиларга берилади) - Роналдо



"Араб футболидаги фаолият" - Сами Ал-Жабер.



"Мураббийликдаги энг яхши фаолият" - Фабио Капелло.


Йилнинг энг яхши араб ҳаками - Муҳаммад Абдуллоҳ

Муҳаммад Абдуллоҳ ўнгда.



Эслатиб ўтамиз, "Globe Soccer Awards" совринини Европа клублар ассоциацияси (ECA) ва Европа футбол агентлари ассоциацияси (EFAA) 2010 йилдан бери аниқлаб келади.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика