Latest news

13:48"Барселона" ёш футболчиси билан хайрлашадими?  0 13:15"Манчестер Сити"ни 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  1 12:46"Челси" Симонс билан музокараларда олдинга силжиди  0 12:25Баҳром Ҳайдаров: "Имкон қадар 10таликдан ўрин эгаллашга ҳаракат қиламиз"  0 11:54"Интер" асосий футболчиси "Реал" диққат марказида  0 11:26Виталий Денисов: "Файзуллаев топ-5 лигадаги клубга ўтади деб умид қилгандим"  9 10:53"Насаф" сардори легионерга айланишга яқин  14 10:25"Нефтчи" футболчиси "Қўқон-1912"га ўтиши мумкин  1 09:51"Насаф" колумбиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  7 09:18"Нефтчи" Жоэль Кожо учун қанча сарфлаши маълум  13 08:40"Рома" янги мавсум учун учинчи либослар тўпламини намойиш қилди  2 08:13Гари Линекер: "Рэшфорд барчасини уддалайди"  3 07:45Хуршид Мухторовнинг янги жамоаси маълум  1 02:00Ғиштдан дарвоза қуриб ўйнаган, "Атлетико" майдонида энг яхши футболчи деб топилган ҳамда Роналдудан жарима зарбаси тепишни ўрганган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  2 01:46Эшли Янг АПЛдан тушиб кетган жамоа учун тиббий кўрикдан ўтди  0

Ғиёсов: "Вадим Абрамов ақлли футбол тарафдори" News

Ғиёсов: "Вадим Абрамов ақлли футбол тарафдори"

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Бунёдкор" ёш иқтидорли футболчиси Хуршид Ғиёсов Вадим Абрамов услуби ҳақида гапириб берди.

- Ўзбекистон терма жамоаси Сингапурни таслим этди. Саудия Арабистони ҳамда Фаластин ўртасидаги баҳсдаги дуранг туфайли биринчи ўринга чиқиб олдик. Сингапурга қарши ўйин ҳақида нима дея оласиз?

- Мухлислар ҳар доим терма жамоадан ғалаба кутади. Йигитлар шуни ҳис қилган холда яхши ҳаракат қилишди ва ғалабага эришидик.

- Энди Вадим Абрамов услуби ҳақида гапириб берсангиз. Терма жамоа бош мураббийи машғулотларда кўпроқ қандай кўрсатмалар беради?

- Вадим Карленович тўпга эгалик қилишга жиддий эътибор қаратади. Агар тўп йўқотилса тўпни ўша жойда қайтариб олиб, прессинг орқали ҳужумни қайтадан қуриш керак. Карленович ақлли футбол тарафдори.

- Демак, Абрамов Гвардиола услубини маъқул кўради, шундайми?

- Шундай деса ҳам бўлади. "Бунёдкор"даги машғулотларимизда "Барселона"нинг Гвардиола давридаги ўйинларини томоша қиламиз. Тўп билан ишлаш футболчиларга роҳат бағишлайди.

- Вадим Карленович футболчилардаги қайси қобилиятни қадрлайди?

- Менимча, унга кўпроқ ақлли ҳаракат қиладиган футболчилар ёқади. Бироқ бошқа жиҳатлар ҳам бўлиши керак. Чунки Карленович услубида жисмоний тайёргарлик катта ролни ўйнайди.

- Вадим Абрамов ҳам "Бунёдкор" ҳам Ўзбекистон терма жамоасини бошқаряпти. Бу жамоаларнинг ўртасида фарқ борми?

- Бор, лекин катта эмас. "Бунёдкор"да асосан ёш футболчилар тўп тепади. Уларни аста-секинлик билан даражасини ошириб боришади. Терма жамоада эса бундай эмас. Бу ерга фақат кучли ва тажрибали ўйинчилар таклиф қилинади.

- Сўнгги ўйинларда захирада қоляпсиз. Баъзи футболчилар захирада кўп қолиб кетса, бундан ғазабланади ва асосий таркибда ўйнамаса тера жамоага келмасликка ҳаракат қилади. Сиз буни қандай қабул қиласиз?

- Шу кунгача сабрли бўлиб келганман ва ҳозирги кундаги эришган нарсаларим сабр кетидан бўлган. Айни дамда терма жамоа футболчисиман ва 23таликда эканлигимдан фахрланаман. Болалигимдан Ўзбекистон терма жамоаси билан жаҳон чемпионатига боришни орзу қиламан ва худо хоҳласа, бу орзуим амалга ошади.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика