Latest news

11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  0 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  0 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  1 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  2 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  8 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  9 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  1 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  29 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0

Ғиёс Комилов: "Фарғонада боримизни берамиз" News

Ғиёс Комилов: "Фарғонада боримизни берамиз"

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Қўқон-1912" ўйинидан олдин "Қўқон-1912" жамоасининг марказий ҳимоячиси Ғиёс Комилов ўз фикрларини баён қилди.

"Чемпионатимиз Суперлигага айланиб, унда 12та жамоанинг иштирок этиши кучли рақобатни юзага келтирди. Ҳеч бир жамоа бирорта очкони осонликча қўлга киритгани йўқ. Мавсум сўнггига қадар интрига давом этишига шубҳа қолмади.

Ўйинларнинг телевидения орқали тўғридан-тўғри намойиш қилиниши ҳамда мухлисларга қулай бўлган вақтларга қўйилиши жуда катта янгилик ва олдинга силжиш бўлди.
Чемпионат форматининг ўзгариши, яъни жамоаларнинг иккита олтиликка бўлиниши эса мавсум сўнггига қадар осон ўйинлар бўлмаслигини таъминлайди.

Бизни олдинда "Нефтчи"га қарши жуда ҳам муҳим ўйин кутиб турибди. Фарғонада бўладиган дербилар доим муросасиз ўтган. Эндигиси эса янада шиддатли "жанг"га айланиши шубҳасиз. Биз Фарғонада боримизни берамиз. Кучли олтиликка киришимизга ишонаман. Имконият бор экан охиригача курашамиз. Ўйлайманки Олмалиқда ҳам шиддатли ўйин бўлади. АГМК кетма-кет ғалабали сериясини давом эттира олса керак, чунки улар учун ҳам "Металлург"дан олинадиган очколар олтинга тенг бўлиши шубҳасиз".

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика