Latest news

13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  17 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  4 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  16 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  7 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  4 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  6 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  10 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  6 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  2

Гиоргос Донис: "Носир Ал Шамрони Тошкентга келган" News

Гиоргос Донис: "Носир Ал Шамрони Тошкентга келган"

ОЧЛ 5-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Ҳилол" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Гиоргос Донис қатнашди.
Унга жамоанинг 17-рақамли футболчи Абдуллоҳ Ал Ҳафиз ҳамроҳлик қилди.

"Меҳмондорчилик учун раҳмат. ОЧЛдаги ҳар бир ўйин муҳим ҳисобланади. Ўтган йил жамоа мусобақанинг финалига қадар етиб борганди. Бу йил ҳам камида финалга чиқишга интиламиз. 2 ой олдин "Локомотив" у қадар яхши спорт формасида эмас эди. Айни пайтда эса жамоа кучайган ва бизга қарши жиддий тайёрланганини биламиз", - дейди Донис.

"Локомотив" жамоасини ҳурмат қиламиз. Ўтган ўйинлардан келиб чиққан ҳолда эртага мураккаб баҳс бўлишини кутаяпмиз. Тошкентдан уч очко олиб кетишга ҳаракат қиламиз", - дейди Ал Ҳафиз.

- Жамоа таркибида жароҳатланган ва дисквалификация қилинган футболчилар борми?
- Албатта муаммоларимиз бор. Аммо барчаси машғулотлар вақтида маълум бўлади. 19 кун ичида 6та ўйин ўтказдик. Жамоа ҳам руҳан, ҳам жисмонан чарчаган.

- Носир Ал Шамрони Тошкентга келганми ва эртага майдонга тушадими?
- Ал Шамрони Ўзбекистонга келди. Унинг майдонга тушиш тушмаслик тақдири маълум эмас. Бугун кечгача ОФКдан жавоб келади, агар унга руҳсат беришса эртага майдонга тушиши мумкин.

- Шамрони бир нечта ўйинга дисквалификация қилинган эди. "Фулад"га қарши ўйнади, энди эса унинг иши яна кўриб чиқилмоқда. Бунга сабаб нима?

- Тўғри унинг вазияти анча мураккаб. Унга "Фулад"га қарши ўйинда иштирок этишга руҳсат беришганди. "Локомотив"га қарши баҳс учун ҳам руҳсат беришларини сўрадик, унинг ўзи ҳам майдонга тушмоқчи.

- Ўтган йил сиз Европа чемпионлар лигасида ишладингиз. Гуруҳ босқичида "Барселона", ПСЖ ва "Аякс" каби клубларга қарши жамоаингизни бошлаб тушдингиз. ОЧЛ ва ЕЧЛнинг фарқи қанчалик?

- Икки қитъанинг энг нуфузли мусобақасида ишладим. Уларни таққослаш қийин. Европанинг устун томони стадионлар ва яратилган шароитлар. У ерда дунёнинг энг кучли футболчилари иштирок этади. Осиёда ҳам кучли ўйинлар бўлиб ўтмоқда. Бу ерда ўйнаётганлар ўз ўйинлари орқали Европага йўл олишни исташади.

- "Локомотив" сафида қайси футболчидан хавф кутаяпсиз?

Ал Ҳафиз: - Рақиб сафида барча футболчини кучли деб биламан. Битта ёки иккита футболчини алоҳида айта олмайман. Лекин таркибда кучли ижрочилар етарли.


Нарзулла Сайдуллаев



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика