Latest news

07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  0 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  32 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  12 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  7 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  1 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  108 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  19 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  4

Гиоргос Донис: "Кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандман" News

Гиоргос Донис: "Кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандман"

"Локомотив" ҳамда "Ал-Ҳилол" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманига дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Гиоргос Донис ташриф буюрди.
У билан бирга ўйиннинг энг яхши футболчиси Тиаго Невес матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугунги ғалаба бизга керак эди. Кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандман. Футболчиларни табриклайман. Энди эркин нафас олишимиз мумкин. Жамоада муаммолар бор эди. Аммо шунга қарамай ғалабага эриша олдик", - дейди Донис.

"Мураббий айтганидек натижа биз учун муҳим эди. Жамоа энди кейинги ўйинларга бемалол тайёргарлик кўрамиз", - дейди Тиаго Невес.

- Бугунги ўйинда бир қатор вазиятларда футболчиларингиз ҳакамга жуда ҳам қўпол тарзда эътироз билдиришди. Жамоа сардорингиз бошқаларга ўрнак бўлиши керак эмасми. Ҳакам бир неча вазиятда уларни аяди.
- Футболда йигитлар бор кучлари билан ўйнашади. Ҳаяжон бўлади, биз ўйиндан олдин футболчиларга тартибли бўлишларини тайинлаймиз. Лекин доим ҳам сиз кутган нарса содир бўлавермайди.

- Собиқ футболчи сифатида ҳакамнинг ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?

- Ҳакам бугун яхши ишлади. Футболчилар майдонда кескин ўйнашди. Ҳакамлар ҳам ўз ишларини қилишди.

- Бугун футболчиларингиз жуда қийин тўпларни ҳам қабул қилишда маҳорат кўрсатишди. Буни араб мактабларида ўргатишадими ёки европалик мураббийлар буни олиб киришмоқдами?

- Саудия Арабистонида иш бошлаганимга 7 ҳафта бўлди. Шу боис жавоб беришим қийин. Аммо мураббий ҳар қанча маҳоратли бўлмасин тезда футболчиларнинг техник, тактик маҳоратларини ошириб юбора олмайди. Бунда клубдаги барча ходимларнинг меҳнати ётибди, натижаси эса таблода...

- Бугун "Локомотив"нинг қайси чизиғини кучли баҳолайсиз?
- Маълум бир чизиқни устун дея олмайман. "Локомотив"нинг ўйинларини кузатдим, жамоанинг ўйини ўсиб борди. Барча футболчилар тенг ҳаракат қилишди.

- Бугун Тиаго Невеснинг жароҳати бордек туюлди, уни майдонга тушириб таваккал қилмадингизми?
- Ундан ташқари Дигао ва Салим Ал Давсарида ҳам жароҳат бор эди. Мен шифокорлардан футболчининг ҳолатини сўрайман, агар тайёр дейишса уларга имкон берамиз. Бугун ҳам шундай бўлди.

- "Ал Ҳилол" гуруҳдан чиқиб бўлди. Кейинги ўйинларда ҳам асосий ва жанговор таркиб тушадими ёки иккинчи таркиб футболчиларига имкон берасизми?

- Ҳозирдан кейинги ўйин учун қайси таркиб бўлишини билмайман. Лекин "Ал Садд" билан баҳсда ҳам кучли футболчилар ўйнашади.

Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика