Latest news

13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  0 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  1 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  0 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  0 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  14 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  2 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  6 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  1 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  5 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  1 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0

Гильерме: “Хотинимни мағлубиятларга нима алоқаси бор? Мен уни севаман” News

Гильерме: “Хотинимни мағлубиятларга нима алоқаси бор? Мен уни севаман”

“Локомотив”нинг бразилиялик дарвозабони Россия телеканаллардан бирининг меҳмони бўлиб, фаолиятига оид турли саволларга жавоб қайтарди.


 Суратга олиш жараёнига вақтида ташриф буюрган Гильерме саволларга очиқлик билан жавоб берди.


– Мағлубиятни қандай қабул қиласиз – тонггача ухламайсизми ёки рафиқангизга бақиришни бошлайсизми?

– Хотинимнинг мағлубиятга нима алоқаси бор? Уни севаман. Мағлубиятдан кейин ҳамиша аламли ҳолат бўлади. Бироқ футбол ҳаёти шундай – бугун ютқазасан, эртага ютасан. Агар ҳар бир омадсизликдан кейин фожеа юзага келса, бундан ҳеч қандай яхшилик чиқмайди.

Шахсий хатолар кўп вақт асабни бузадими?

– Бир кун, ундан кўп эмас. Кейинги машғулотда уни ёддан чиқараман. Лекин унгача ҳар бир хатодан хулоса чиқараман. Ўзинг билан бу юкни узоқ олиб юриш керак эмас.

Бошқаларнинг хатосига қандай қарайсиз? Шеригингизга бақирасизми? “Урал” билан ўйинда Пейчинович тўпни тепа олмади ва рақиб гол урди.

– Бу тасодиф эди ва у барча билан рўй беради. Албатта, кимдир хато қилганда ўзимни босолмаган вазиятлар бўлади. Лекин камдан-кам. Ўз навбатида менга йигитлар гапиришган ҳолатлар ҳам учрайди.

Сардорга овозни кўтариб гапириш мумкинми?

– Демак, мумкин экан.

Ҳужумчи шафқатсиз бўлиши керак. Айтайлик, Суарес рақибларини тишлаб ҳам олади. Дарвозабон қандай бўлиши лозим?

– Табиатан хотиржам ва ўзимни боса оламан. Ёшлигимда тезда асабийлашган ҳолатларим бўларди. Ҳамкасбларим кимнидир тишлаши керак деб ҳисобламайман. Мен меҳрибон дарвозабонман.

– Петр Чех рақобатчиси йўқлигида ишончлироқ ўйнаши ҳақида гапирганди. “Локомотив”да ортингизда Абаев ва Коченко нафас олаётгани хавотирга солмайдими?

– Йўқ. Аксинча, бу яхшироқ ўйнашга ёрдам беради. Рақобат майдонда эътиборлироқ бўлишга ёрдам беради. Ишонинг, шунчаки гапирмаяпман. Рақобат ўсишга чорлайдиган кучдир. Жамоада ҳар бир чизиқда рақобат бўлса, бу унинг фойдасига хизмат қилади.

– Агар захирага тушиб қолсангиз, асосий таркибга қайтиш учун рақобатчиларнинг хато қилишларини кутасизми?

– Хаёлимга ҳам келмайди. Захирада етарлича вақтни ўтказганман, лекин мен билан бирга ўйнаган ҳеч кимга ёмонлик тиламаганман. Иккинчи уйга айланган, яшайдиган ва ўйнайдиган жамоага қандай қилиб буни тилашим мумкин? Имкониятни кутиш ва ундан фойдаланишни билиш керак. Шунинг учун тақдир мени улоқтирмаган.

“Локомотив”га келганда Россияга мослашиш учун вақт кетганини айтгансиз. Жараённи нима тўхтатиб қўйган – тилни билмаслик, иқлим ўзгариши ёки яқинлар ва дўстларнинг йўқлиги?

– Россияга жуда ёш йигитлигимда келгандим. Менга барча нарса халал берган – бегона тил, таниш бўлмаган одатлар, об-ҳаво. Яна қанча жароҳат олганман. Барчасини енгиб ўтиш керак эди. Шу сабабли қанчадир вақт кетди. Бироқ уни йўқотилган деб ҳисобламайман.

Легионерлар рус тилини ўрганишни унчалик истамайди. Сизни ўрганишга нима мажбур қилган?

– Вазиятни ўзгартиришни хоҳлагандим. Шунда рус тилини ўрганишни бошладим. Ўқитувчи билан 2 марта дарс ўтказгач, барчасини ўз қўлимга олдим.

Нега? Ўқитувчи қиз ёқмадими?

– Йўқ, ўқитувчим жуда чиройли эди (кулади). Шунчаки ўзим бунга киришсам, тезроқ бўлишини билдим. Йигитлар билан машғулотда кўпроқ мулоқот қилишни бошладим, алифбони ўргандим, телевизор кўрдим ва сўзлар қандай маънони билдиришини сўрадим. Шундай бўлди.

Россия паспортини олиш хоҳишингизни баъзилар легионер саналмаслик учун деб ўйлайди. Бошқалар эса буни терма жамоага кириш учун дея. Яна Россия сизга Бразилиядан кўпроқ ёқади деб ўйлайдиганлар бор. Ҳақиқатга уларнинг қай бири яқинроқ?

– Россиядаги фаолиятимни тугатгандан кейин юртимга қайтаман. Терма жамоангиз учун ўйнаш? Тан оламан, бу ҳақида ўйлаганман. Лекин биринчи рақамли Акинфеев бор. Уни ҳурмат қиламан. Терма жамоага ҳозир бошқа дарвозабон керак эмас. Лекин келажакда менга мурожаат қилишса, бунга тайёрман.

Гильерменинг “Краснодар”га отланаётгани ҳақида гаплар қаердан чиқди?

– Журналистлардан бўлса керак. Бу хабарни газеталарда ўқидим. Жамоам – “Локомотив”. Уни ўзгартиришга киришмаяпман.

Нега 85-рақамни 1-рақамга алмаштирдингиз?

– Бошиданоқ 1-рақамни олишни истагандим. Жамоага келганда Юрий Сёмин президент эди ва ушбу рақамни афсонавий Сергей Овчинниковга умрбод боғлаб қўймоқчи эди. Шу сабабли ўзим туғилган йил рақамида ўйнадим. Кейин жамоада Иван Левенец пайдо бўлди ва раҳбариятга унга 1-рақамни топширди. У кетганда эса мен 1-рақамни беришларини сўрадим. Бразилияда шу рақамда ҳаракат қилардим.

Дарвозабонларни ғалати ҳисоблашади. Ўз вақтида жаҳонда энг яхши саналган Ринат Дасаев дарвоза ичидаги қўлқоп қутисида Қуръонни сақлаган, Артём Ребров эса тўсинни ўпади. Сизда қандайдир анъана борми?

– Тўсинга осилишни ёқтираман. Яратгандан мен ва жамоадошларим жароҳат олмасликларини сўрайман.

– “Локомотив”да мураббийларнинг тез-тез ўзгаришига қандай муносабатдасиз?

– Бу футболдаги ҳаётнинг бир қисми деб ўйлайман. Бунга кўникканман. Бразилияда жамоа 3-4 учрашувда ютқазса, мураббийни алмаштиришади.

“Динамо”да Бразилиядан мураббий бор эди - Иво Вортманн. Матбуот анжуманида у деярли 30 клубда ишлаганини гапирган. Кўпчилик ажабланишига биноан у Бразилияда жамоаларни кўп ўзгартирган мураббийлар обрўли ҳисобланиши ҳақида айтганди.

– Ғалати туюлса ҳам у ҳақиқатни гапирган.

– Черевченко бошчилигидаги “Локомотив” Божович давридагидан қанчалик фарқли?

– Бизда яхши жамоа бор. Буни “Зенит” билан Суперкубокдаги учрашувда кўрсатдик. Ҳозир учликка кириш учун беллашишга тайёрмиз. Жамоада олдин ҳам жиддий муаммолар бўлмаган, лекин ҳозир барчаси супер.

Ҳозир Дюрица ўйнамаяпти. Усиз зерикарлими?

– Ҳимояда яхши футболчилар йиғилган. Янсиз ростдан ҳам сал зерикарли. У билан бир-биримизни сўзсиз тушунамиз. У ҳозир жароҳатини даволамоқда. Лекин Пейчинович майдонга тушяпти ва у яқинда келган бўлса ҳам жамоага киришиб кетди. Дюрица билан эса кўпдан бери бирга ўйнаб келганмиз.

Янги футболчилар Коломейцев ва Ндинга қандай?

– Ндинга – жим, хотиржам. Бу унинг энди келгани билан боғлиқ бўлса керак. Уяляпти, шекилли. Уни ҳар куни кулдиришга ҳаракат қиламан, бироқ бу осон эмас. Жуда жиддий йигит.

Унга ёрдам беряпсизми?

– Албатта.

– Унга қандай маслаҳат беряпсиз?

– Чидашни. Ўзим қандай бошлаганимни айтиб беряпман.

– Коломейцевга осонроқми?

– Ҳа, у шу ерлик-ку.

Павлюченконинг кетиши йўқотишми?

– Мен учун ҳа. Рома ажойиб инсон. Жамоада юқори кайфиятни юзага келтирарди. Майдонда ҳам у моҳир ижрочи.

– Икер Касильяс бирор ўйинга тайёрланаётиб, бошидан юқори сакраган учрашувларни эслашини айтиб берганди. Сизда ҳам шундай баҳс бўлганми?

– 2011 йил “Рубин” билан 0:0 ўйнаганмиз. Менда барчаси яхши чиққан. Дядюн, Натхо, Ансальди, Быстров қулай вазиятлардан тепишган, лекин мен гол ўтказмаганман. Бу ҳақида сиз сўраганингиз учун эсладим. Ўйинга эса бошқачароқ тайёрланаман.

Қайси учрашувни эслашни истамайсиз?

– “Аполлон” билан – 1:4. Тўрт зарба ва тўрт гол.

Бу қандай рўй берган?

– Майдонга тушиб, ғалабани чўнтакда деб ўйлаганмиз. Футбол бундай нарсаларни кечирмайди. Худди боксдагидек – 2та зарбани ўтказиб юборасан ва тамом.

– Сизни кўпроқ Кураньи ва Эменике хафа қилган экан. Улар Гильермега қандай гол уриш сирини биладиларми?

– Бу тасодиф. Улар яхши ҳужумчилар ва ўз ишларини биладилар. Улар фақат менга эмас, бошқа дарвозабонларга ҳам тўп киритишади.

– Ҳозир кимни хавфли ҳужумчи деб ҳисоблайсиз?

– Халкни. Унда кучли ва жуда ажойиб зарба бор. Тўп айтиб бўлмайдиган траектория бўйича учади. Бироқ жаҳон чемпионатида унинг ўйини қовушмади. Ўшанда жароҳати борлигини айтиб берди.

Энг кучли ҳужум чизиғи “Зенит”дами?

– Ўйлашимча, ҳа. Халк, Данни ва Шатов исталган ҳимояни ёриб ўтиши мумкин.

– Думбиянинг ЦСКАга қайтиши сизларга бош оғриғи қўшадими?

– Бунга шубҳа қилмаса бўлади. Менимча, у Россия чемпионатлари тарихида энг яхши ҳужумчилар учлигига киради. “Рома”дан кейин кўп нарса унинг характерига боғлиқ. Синиб қолмаслиги шарт.

Премьер-лига “Зенит” ва қолганларнинг лигасига айланиб қолмадими?

– Умуман йўқ. Чемпионат тобора яхшироқ бўлиб бормоқда. Осон ўйинлар йўқ. “Зенит”да таркиб кучлироқ ва бюджет катта, бироқ у билан беллашиш мумкин.

Оилангиз ўйинларга ташриф буюрадими?

– Албатта. Уйдаги барча учрашувларга. Болалар ҳам. Катта қизим Мария мухлислар шеърларини ҳам билади.

Бразилияда тўйлар қандай ўтади?

- Мен ва Рафаэланинг тўйига 300 меҳмон келган. Уни Куритибада ўтказгандик.

Риода карнавалда бўлганмисиз?

– Йўқ. У ерга бўйдоқ ҳолда боришни тавсия қилмайман.

Александр Самедовнинг ресторанида бразилча таомлар борми? Шуррашкаёки фейжоада?

– Йўқ. Бир неча марта менюга киритишларини сўрадим, бироқ у бунга қулоқ солмаяпти.

Уйда бразилча таомлар тайёрлайсизми?

– Тез-тез. Кўп таомлар 40 дақиқа ичида тайёр бўлади. Рецептни айтишим мумкин. Дастлаб гўштни қовуриб оласиз. Кейин эса унга ловия ва бир оз колбаса қўшасиз.

Туз ва мурч ҳамми?

– Бу сир (кулади). Уйда буни махсус рецепт асосида тайёрлаймиз.

Модага қанчалик эътибор берасиз?

– Жинси ва футболка менинг модам. Мода ортидан қувиб юрмайман. Оддий кийимлар менинг услубим.

Футболчилар замонавий автомобилларни ёқтиради. Сиз нимага эътибор берасиз?

– Шу кунларда “Мерседес” сотиб олдим. Оилам борлиги сабабли каттароқ машинани харид қилдим.

– Москва бўйлаб юриш қўрқинчли эмасми?

– Россияга аллақачон кўникиб улгурганман.

Жамоадошларингиздан ким кўпроқ меҳмонга келади?

– Майкон, у ватандошим. Яна физиотерапевт Рафаэл ҳам хотини билан келиб туради. Қолганлар билан эса жамоанинг умумий тушлик ва кечки овқатларида кўришиб турамиз.

Нега кумирларингиз ярим ҳимоячи Зико ва дарвозабон Жулио Сезар?

– Зиконинг ўйинлари ёзилган видеоларни кўрганман. У жуда яхши ўйнаган. Отам Зико тўп тепган “Фламенго”нинг ашаддий мухлиси. Уйда доим унинг исми янграган. Жулио Сезар эса “Интер”да Чемпионлар лигасини ютганда унга тенглашган. Ҳозир Нойерга мухлислик қиламан. У оёқлари билан ажойиб ўйнайди. Дарвозабон учун бу жуда муҳим.

Ҳозирча “Локомотив” чемпионлик йўналиши бўйича кетмоқда. Якунда маррага биринчи бўлиб кела оладими?

– Нима учун йўқ? Бунга ҳамма нарса етарли. Фақат ўз ўйинимизни намойиш этиб, асабийлашмаслигимиз лозим. Шунда барчаси яхши бўлади.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика