Latest news

08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  23 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7

Гибралтар футбол термасининг тарихдаги илк голи Чиполина ҳисобига ёзилди News

Гибралтар футбол термасининг тарихдаги илк голи Чиполина ҳисобига ёзилди

Ҳимоячи Рой Чиполина футбол бўйича Гибралтар терма жамоасининг тарихдаги илк голи муаллифига айланди.

Футболчи Фарер ороллари терма жамоасига қарши ўйиннинг 21-дақиқасида ҳисобни очди.

Орадан беш дақиқа ўтиб Гибралтар терма жамоаси ўз тарихида илк бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди – фарерликлар ҳужумчиси Йоан Эдмундссон Жордан Перес дарвозасини аниқ нишонга олди.

Учрашув охир-оқибат Гибралтарнинг 1:4 ҳисобидаги мағлубияти билан якунига етди.

Гибралтар терма жамоаси 2013 йил май ойида УЕФАга аъзо бўлган. Терма жамоа ўзининг илк учрашувини 2013 йил 19 ноябрь куни Словакия терма жамоасига қарши ўтказган. Ўшанда Аллен Була жамоаси нисбатан кучли рақиб билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

Евро-2016нинг саралаш босқичида Гибралтар терма жамоаси Германия, Ирландия, Польша, Шотландия ва Грузияга қарши баҳс олиб боради.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика