Latest news

21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  192 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  7 20:29"Барселона" Шенсни бўйича қарор қабул қилди  2 19:52Хаби Алонсонинг "Реал" бош мураббийи этиб тайинланганидан кейинги илк фикрлари  2 19:25"Милан" янги спорт директорини тайинлади. Жамоани қайта тиклаш учун ким жавобгар бўлади?  7 19:02Дониёр Саидов: "Тажрибали мураббийларнинг тактик курашига гувоҳ бўламиз"  0 18:49Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" – "Андижон". Таркиблар маълум  14 18:37"Насаф"нинг Суперкубок баҳси учун "Бунёдкор"га етиб келишидан суратлар  1 18:28"Андижон"нинг Суперкубок учрашуви учун стадионга етиб келишидан суратлар  9 18:16Асрор Алиқулов: "Биринчи бўлимда бизга иккинчи бўлимдаги каби шижоат етишмади"  0 18:00БАА - Ўзбекистон учрашувини катта экранда томоша қилишни истаганлар диққатига!   12 17:54Ўзбекистон Суперкубоги-2025. "Бунёдкор" стадиони учрашувга шай ҳолатда  2 17:20Саудия Арабистонида спиртли ичимликлар: 2034 йилги ЖЧда сайёҳлар учун истисно бўлиши мумкин  9 16:57"Мен умримда бунақасини кўрмаганман". Зидан Ямалнинг истеъдодини эътироф этди  9

Гейнрихнинг селфиси биринчи ўринда бўлиши керак эди... News

Гейнрихнинг селфиси биринчи ўринда бўлиши керак эди...

Кеча Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Қатар билан ўйнади.

Мен Ўзбекистон терма жамоаси сафида урилган голларнинг энг чиройли нишонланиши борасида рейтинг тузиб чиқишга қарор қилдим.

2011 йил
Ўзбекистон - Қирғизистон
Александр Гейнрих


ЖЧ-2014 саралаши 2-босқичида Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон билан плей-офф баҳсида тўқнаш келганди. Тошкентда ўтган биринчи ўйинда вакилларимиз катта ташаббусга эришганлар. Бироқ ҳа деганда рақиб дарвозасини ишғол қилишнинг уддасидан чиқа олишмаганди. Ниҳоят 28-дақиқага келиб Гейнрих ҳисобни очган ва голини қўлини бир бирига уриб нишонлаганди.


2015 йил
Ўзбекистон - Саудия Арабистони
Сардор Рашидов


Австралияда ўтган Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг сўнгги турида терма жамоамиз Саудия Арабистонига қарши майдонга тушган. Мельбурн шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистонга фақат ғалаба керак эди. Баҳснинг 120-сонияси ўтиб бораётганда ҳисоб очилганди, Сардор Рашидов араблар посбонининг икки оёғи ўртасига тўпни киритиб юборгач хурсандчилигини шундай нишонлаганди.



2006 йил
Осиё ўйинлари
Ўзбекистон - БАА
Александр Гейнрих


Рауф Инилеев бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан бирга Қатардаги Осиё ўйинларида иштирок этганди. Терма жамоамиз БАА билан ўйинда урилган голни антиқа тарзда нишонлаганди. 



2011 йил
Осиё кубоги
Ўзбекистон - Иордания
Улуғбек Бақоев


Ўзбекистон Осиё кубоги-2011 чорак финали доирасида Иордания билан ўйнаганди. 2-рақамли ҳужумчимиз Улуғбек Бақоев иккинчи таймда икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилиб голларини деярли бир хил тарзда нишонлаганди. Бу ўйиндаги ғалаба бизни илк бор қитъа чемпионати ярим финалига олиб чиққанди.



2011
U-17 Жаҳон чемпионати
Ўзбекистон - Янги Зеландия
Темур Ҳакимов


Алексей Евстафеев бошчилигидаги ўсмирларимиз Мексикада ўтган Жаҳон чемпионатида чорак финалга қадар етиб борганди. Терма жамоамиз аъзоси Темур Ҳакимов мундиалдаги биринчи голини мана шундай тарзда нишонлаганди. Кейинчалик Ҳакимов бу голни ўз севган қизига атаганини маълум қилганди.



2016
ЖЧ-2018 саралаши
Ўзбекистон - Сурия
Александр Гейнрих


Яқиндагина Тошкентда ўтган Сурия билан ўйинда Александр Гейнрих ғалаба келтирган голни ўзгача тарзда нишонлади. Унинг селфиси бутун дунёга машҳур бўлиб кетди ва ўзбек футболида янгилик бўлди. Аслида Сашанинг бу нишонлаши биринчи ўринда бўлиши керак эди, КЕРАК ЭДИ!...Минг афсус



2016
ЖЧ-2018 саралаши
Қатар - Ўзбекистон
Егор Кримец


Абадий қалбимиздасиз! Бошқа ҳеч нима ёза олмадим...



Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +112   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика