Latest news

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  110 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  11 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  40 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

Гейнрих: "Терма жамоага ёрдам беришга доимо тайёрман" News

Гейнрих: "Терма жамоага ёрдам беришга доимо тайёрман"

Ўзбекистон миллий терма жамоси ҳужумчиси Алексндр Гейнрих КХДРга қарши ўйинда ўз голи билан миллий терма жамоанинг ғалабасига ҳисса қўшганидан хурсанд эканини ва навбатдаги ўйинларда ҳам терма жамоага ёрдам беришга тайёр эканини айтди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни дамда Тошкентда Яман терма жамоасига қарши ўйинга тайёргарликни давом эттираётгани ҳақида хабар берган эдик. Баҳрайнга қарши ўйинда жароҳати туфайли миллий терма жамоага ёрдам бера олмаган Александр Гейнрих сафга қайтди ва КХДРга қарши учрашувда ўз голи билан миллий терма жамоанинг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Эътиборлиси, бу истеъдодли ҳужумчининг миллий терма жамоа сафидаги 30-голи бўлди ва у миллий терма жамоадаги голлари сони бўйича Миржалол Қосимовга етиб олди.

Яманга қарши ўйинга жўнаб кетиш олдидан Александр Гейнрих интервью берди ва терма жамоага доимо ёрдам беришга тайёр эканини таъкидлади.

“Терма жамоадаги голларим сони, шахсий натижаларимдан терма жамоа ғалабаси муҳимроқ”, - дейди Александр Гейнрих. “Иккита ўйинда захирадан майдонга тушиб гол урганим ва  ғалаба учун ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман. Ҳужумчининг вазифаси гол уриш ва мен ўз вазифамни бажардим ҳолос. Миллий терма жамоа учун ёрдам беришга доимо тайёрман”.

“Терма жамоа сафида гол уриш жуда завқли. Мухлисларга тўла стадионда, айниқса ўз уйингдаги учрашувда гол уриш эса янада мароқлироқ. Гол урган вазиятдан кейинги ҳолатимни сўз билан ифода эта олмайман. Барчаси шундай бўлганидан ва ғалаба қозонганимиздан хурсандман”, - дейди миллий терма жамоа ҳужумчиси.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Яманга қарши ўйини 17 ноябрь куни, 20:30 бошланади. Ўйин Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Доҳага чартер рейс билан етиб борди.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика