Latest news

19:43Эндрик "Реал"дан Лига 1 клубига ўтадими?  0 19:23"Насаф" "Шабаб Ал Аҳли" билан қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  0 19:11Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 18:38Азмун "Насаф"га қарши ўйнамайди  2 18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  9 17:27"Ал Ҳалдия" Ўзбекистонга етиб келди  10 17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  6 16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  8 16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  6 15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  13 15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1 14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  4 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсультни бошдан ўтказди  0

Гейнрих танқидчилар эътиборини қозонмоқда News

Гейнрих танқидчилар эътиборини қозонмоқда

Қозоғистон премьер-лигасида кўпчиликнинг эътибори сўзсиз Чимкентнинг «Ордабаси» клубига қаратилган десак муболаға бўлмаса керак.
Нима деганда бу жамоа Тошкентга энг яқин шаҳар вакили бўлиб, у ерда терма жамоамиз аъзоси Александр Гейнрих тўп суради.

Сашани аслида мазкур клубга Ўзбекистонда “Машъал” ва “Насаф”да фаолият олиб борган россиялик мутахассис Виктор Кумиков таклиф қилганди. Бошида бир йиллик шартнома тузилди ва кейинроқ яна чўзилди. Кумиков ўтган йил командадан кетди ва ўрнига бир вақтлар Қозоғистон терма жамоасини бошқарган Бахтиёр Байсеитов келди.

Жорий мавсум иккинчи давра бошида «Ордабаси» жуда қийин вазиятга тушиб қолди. Натижада бош мураббий Бахтиёр Байсеитовнинг истеъфога чиқишини мухлислар талаб қилишни бошлашди. Жаноб Байсеитов стадионда "фанатлар" билан учрашишга мажбур бўлди. Клуб раҳбарлари мушкул вазиятда бош мураббийни эмас, балки унинг ёрдамчилари Муҳсин Муҳаммадиев ва бошқа мутахассисларга чиқиш эшикларини кўрсатишди. Улар «Ордабаси»нинг иккинчи таркибига жўнатилди.

Мухлислар Бахтиёр акадан "Александр Гейнрихни нима учун жамоада ушлаб турибсиз?" деб сўрашганида, Байсеитов "У Ўзбекистон терма жамоасининг аъзоси" - дея жавоб берганди. Вақт ўтди ва Саша мана сўнгги 5 учрашувда рақиблар дарвозасини 7 марта ишғол қилди. У «Оқжетпес» дарвозасига жуда чиройли тарзда тўп киритиб, жамоасининг 3-ўринга кўтарилиб олишига сабабчи бўлди. Агар «Ордабаси» шу тарзда ғалаба қозонишда давом этса, «Астана» ва «Қайрат»дан сўнг 3-ўринни эгаллаб Европа лигасига йўлланма олади. «Астана» ва «Қайрат»нинг таркибини алоҳида таъкидлашнинг ҳожати йўқдир. Уларда кучли футболчилар етарли ва пул ҳам...

Тўлқин Бакирхўжаев.
Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика