Latest news

22:59Ринат Дасаев: "Ўзбекистонга Жаҳон чемпионатида омад тилайман"   1 22:38Тимур Кападзе: "Майдонга Дасаевга гол ураман деб тушган эдим"   1 22:14Доннарумма "Сити"да қанча маош олади?  3 21:53Расман: Мастантуоно - "Реал" футболчиси!  2 21:29Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" сўнгги босқич олдидан мағлуб бўлди  4 21:04"Манчестер Юнайтед" футболчиси фаолиятини "Вест Бромвич"да давом эттириши мумкин  0 20:39Ўзбекистон терма жамоаси афсоналари Россия фахрийлари билан дуранг ўйнади  12 20:25"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди   3 19:56"Барселона" Майамида ташкил этиладиган "Вильярреал"га қарши ўйин ортидан 5 млн евро ишлаб олади  0 19:25"Манчестер Юнайтед"нинг Лига кубоги 2-босқичидаги рақиби аниқланди  2 18:58"Манчестер Сити"нинг янги футболчиси 10-рақамли либосни олади  1 18:30"Одил Аҳмедов ФА" U-16 "Реал", "Динамо" Тбилиси ва "Црвена Звезда" билан ўйнайди   2 18:12"Атлетико" "Ал Насср" аъзосига даъвогар  1 17:44"Реал" собиқ футболчиси Туркия клуби билан музокаралар олиб бормоқда  0 17:15"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаев учун ЦСКАга пул ўтказолмаяпти  18

Гейнрих: "Рақибнинг кучли ва ожиз томонларини яхши биламиз" News

Гейнрих: "Рақибнинг кучли ва ожиз томонларини яхши биламиз"

Жароҳати туфайли Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги аввалги икки ўйинида иштироқ эта олмаган Александр Гейнрих жароҳатидан фориғ бўлиб, яна терма жамоа йиғинларига қўшилди.

У билан бўлажак ўйин ҳақида қисқача суҳбат уюштирдик. Миллий терма жамоа сафида 84 ўйинда майдонга тушиб, 29 голга муаллифлик қилган ҳужумчи бўлажак ўйин бу йилги энг муҳим учрашув эканини ва унда Ўзбекистонни фақат ғалаба қониқтиришини айтиб ўтди.

“Шуни айтиш мумкинки, ўйин қийин бўлади. Бу — ушбу йил давомидаги энг муҳим ўйин, деб айта оламан. Жамоага яқинда келиб қўшилдим. Аммо рақиб ҳақида ҳаммамизда етарлича маълумот бор. Бизга электрон почта орқали рақиб борасидаги керакли барча маълумотлар, видео-лавҳалар доимий равишда етказилиб турилди. Рақибнинг деярли барча футболчисини алоҳида ўрганиб чиқяпмиз. Яқинда уларни исмлари билан ҳам бемалол эслаб қоламиз, менимча. Уларнинг кучли ва ожиз томонларини ҳам билиб олганмиз. Нима бўлганда ҳам, ўз ўйинимизни ўйнашимиз ва керакли натижани қўлга киритишимиз керак. Бизни фақат ғалаба қониқтиради".

Қозоғистоннинг "Ордабаси" клуби сафида фаолият олиб бораётган Гейнрих КХДРга қарши дастлабки ўйинда иштирок этмагани сабабли, унда жамоага айнан нима етишмагани ҳақида аниқ фикр билдира олмаса-да, бу сафар рақибга қийин бўлиши айтиб ўтди.

"Ўтган ўйинда нима етишмагани ҳақида бир нарса дейиш, рости, менга қийин. Чунки унда мураббий бошқа эди. Мен ҳам жамоада йўқ эдим. Лекин ўйинни видеосини кўрдим. Йигитлар билан ҳам бу борада гаплашдим. Айтишларича,  майдон ёмон бўлган. Сунъий майдонда қийналишган. Узоқ парвоз ҳам таъсир ўтказган. Мана энди, улар ташриф буюради ва умид қиламанки, энди қийналиш навбати уларга етади."

31 ёшли футболчи мухлисларга мурожаат қилиб, жамоани қўллаб-қувватлашга чақирди ва футболчилар уларни хурсанд қилиш учун бор имкониятларини ишга солишларига сўз берди.

"Мухлислардан ҳар доимгидек, жамоани қўллаб-қувватлаб туришларини сўрайман. Уларни, умуман, бутун мамлакатни хурсанд қилиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз”. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика