Latest news

01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  0 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  48 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар аниқ!  3 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Гесс захира ўриндиғида ўтирмаяпти. Нега? News

Гесс захира ўриндиғида ўтирмаяпти. Нега?

Хабарингиз бўлса керак, яқинда “Андижон”ни Эдгар Гесс қабул қилиб олди.
Аниқроғи, 20-турдан сўнг “бургутлар” мураббийлар штабида сезиларли ўзгаришлар юз берди. Бош мураббийликка таниқли мутахассис Эдгар Гесс олиб келинди. Унга Олег Тюлькин, Виталий Легай ҳамда Сервер Эсетов ёрдам бермоқда.

“Андижон” навбатдаги янги мураббий қўли остида 21-турда “Навбаҳор”га қарши биринчи ўйинини ўтказди.

Эътиборимизни тортган жиҳат, мазкур учрашувда Гесс ва дарвозабонлар мураббийи Эсетов учрашув қайдномасига киритилмади. Табиийки шундан сўнг учрашувни захира ўриндиғида ўтириб кузатмади. Эдгар Яковлевич шу куни  жамоа ижрочи директори Шуҳратбек Ўринбоев билан баҳсни трибунада, мухлислар қаторида кузатиб борди. Гоҳ-гоҳида ёрдамчиларига ўйин борасида қилиниши керак бўлган ўзгаришлар ҳақида гапириб турди. Гарчи бош мураббий захира ўриндиғида бўлмасада, футболчилар ҳужумкор ўйин намойиш этиб, водий дербисида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманига ҳам ёрдамчи мураббий Тюлькин кириб, ОАВ саволларига жавоб берди.

Кейинги турни сафарда “Насаф”га қарши ўтказган “Андижон”ни ушбу баҳсга ҳам ёрдамчи мураббийлар олиб тушди. Худди юқоридаги каби холат. Бизнингча бунга сабаб Гесс билан клуб ўртасида расмий шартнома тузилмаган. Чунки жамоа янги мураббий ва футболчи билан ўзаро битимга имзо чекиб, уни ПФЛга тақдим этсагина рўйхатдан ўтказишга руҳсат берилади. Шу боис Гесс билан Эсетов ўйин қайдномасига киритилмаётган бўлиши ҳам мумкин. Эҳтимол клуб раҳбари янги мураббийлар билан “Насаф” билан учрашувдан кейин расмий келишувга эришгандир. Яна ким билади дейсиз?

Ёдингизда бўлса, иккинчи давра арафасида “Андижон”га келиб кетган Сергей Шевченко билан ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилганди. Украиналик мутахассис клубга келиб, амалда расмий шартнома тузмасдан ишни бошлаб юборган. Шевченко ҳам айрим ўйинларда захира ўриндиғида ўтирмасдан, четдан туриб кузатиб, ёрдамчиларига кўрсатма бериш билан кифояланганди.

Гесс билан ҳам шундай ҳолат такрорланиши мумкин. Буни вақт кўрсатади.   
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика