Latest news

09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  4 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  2 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  11 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  5 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8

Германиянинг "Кайзерслаутерн" клуби тарбияланувчиси "Пахтакор"га ўтиши мумкин. Гап ким ҳақида бормоқда? News

Германиянинг "Кайзерслаутерн" клуби тарбияланувчиси "Пахтакор"га ўтиши мумкин. Гап ким ҳақида бормоқда?

Сизга "Пахтакор"нинг янги футболчиси ҳақида билишингиз керак бўлган маълумотларни улашамиз.

"Пахтакор" ёзги трансфер кампаниясини давом эттирмоқда. Бу гал амалдаги мамлакат чемпиони Германияда туғилган ва футбол таълимини шу ерда олган ярим ҳимоячи Кими Мерк билан шартнома имзолашга яқин турибди.


Кими Мерк расмий маълумотларга кўра, 40 минг киши истиқомат қилувчи Пирмазенс шаҳрида туғилган. Шаҳар Рейнланд-Пфальц номини олган ҳудудда жойлашган. Шунингдек, машҳур футбол шаҳарлари – Кайзерслаутерн ва Майнц ҳам шу ерда.

Кимининг акаси бор, у ҳам профессионал футбол ўйнайди. Уларнинг отаси Қирғиз Республикасида туғилган, шунинг учун иккала ўғли ҳам Қирғизистон фуқаролигини қабул қилиб, ушбу мамлакат терма жамоаларида ўйнашмоқда. Агар "Пахтакор" Кими билан шартнома имзоласа, у Ўзбекистон чемпионатидаги "5+1" кўринишидаги Осиё мамлакатлари футболчилари лимитини банд қилади. 



Кими Мерк 8 ёшида "Кайзерслаутерн" болалар жамоасидан таклиф олган. Сўнгги бир неча йил давомида "Кайзерслаутерн" U-17 ва U-19 жамоаларида тўп тепган, у ерда "Хоффенхайм", "Майнц", "Фрайбург", "Штутгарт" ва "Бавария" академиялари тарбияланувчиларига қарши ўйнаган. Бундеслиганинг ёшлар биринчилигида (Жанубий/Жануби-Ғарбий ҳудуд) Мерк ўтган мавсумда 13 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган.

2023 йил март ойида Мерк ёшлар ўртасидаги Осиё Кубогида иштирок этган Қирғизистон U-20 терма жамоасидан чақирув олди. Кими доим асосий таркибда майдонга тушди, Хитойга қарши баҳсда эса голли узатма берди. Қирғиз Республикаси бор-йўғи 1 очко жамғариб, мусобақанинг плей-офф босқичига чиқа олмади.



Позициясига кўра, Мерк ҳужумкор ярим ҳимоячи, аммо у ҳужумнинг қанотларида ҳам ўйнай олади. Яқинда у 19 ёшга тўлди. Меркнинг кучли томонлари – тўпга эгалик қилиш, комбинацион футбол ўйнаш ва майдонни кўра олиш. U-20 Осиё Кубогида у Қирғиз Республикаси терма жамоаси етакчиларидан бири бўлди, жамоани бошқарди ва тез-тез ақлли пасларга муаллифлик қилди.

Кими Осиё Кубоги U-20дан сўнг Қирғизистон U-23 терма жамоасида ўйнади, шундан сўнг ёш бўлишига қарамай (ўша пайтда атиги 18 ёшда эди), мамлакатнинг асосий терма жамоасига жалб этилди.

Баҳорда Кими германиялик футбол блогери freekickerz дастурида суратга тушди ва у ерда жарима зарбаларини тепиш бўйича беллашди. Агар сиз ушбу видеони томоша қилишни истасангиз, сизга автоматик субтитрларни ёқишингизни маслаҳат берамиз.



Европа топ-даражасидаги футбол таълимини олган ёш футболчилар Ўзбекистонга тез-тез келмаслигини инобатга олсак, Меркнинг "Пахтакор" таркибидаги ўйинларини кўриш қизиқ бўлади. 

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика