Latest news

13:54"Динамо" бир киши кам бўлиб "Қўқон-1912"ни ютган учрашувдан галерея  1 13:28Гвардиола Грилишнинг кам ўйнаётгани сабабини айтди  0 12:56Милан Митрович: “Футбол ҳаётга ўхшайди — ҳамма нарса режадагидек кетавермайди”  0 12:50Симоне Инзаги: "Пеп Гвардиола - энг зўри"  1 12:22Исломбек Исмоилов: "Нефтчи"га вилоят ҳокимининг таклифи билан келдим"  6 12:12Рафинья Нико Уильямс ҳақида: "Юқори сифатли футболчи"  1 11:44"Астон Вилла" "Челси" ва "Арсенал" қизиқаётган футболчиси учун 100 млн фунт талаб қилмоқда  0 11:16"CAFA Nations Cup" мусобақасида 8 терма жамоа иштирок этади  4 10:50Винисиуснинг талаблари маълум. Унинг талабларини “Реал“ қабул қилишга тайёр эмас  10 10:20“Рома“ ҳужумчисига Россиядан таклиф бор  0 09:51“Ньюкасл“ Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузмоқчи  0 09:22“Бавария“га “Ливерпул“нинг икки нафар футболчиси керак  1 08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  9 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  9

Германия тўрт карра Жаҳон чемпиони! News

Германия тўрт карра Жаҳон чемпиони!

Бразилиядаги Жаҳон чемпионати ўз якунига етди.
Финалда Аргентина терма жамоасини қўшимча бўлимларда урилган гол туфайли Германия терма жамоаси тўртинчи марта Жаҳонда тенгсиз бўлди.

21-дақиқада ҳимоячи томонидан ташлаб берилган тўпни Игуаин дарвозага йўллай олмади! Бирга бир вазият эди. 29-дақиқада Игуаин ўйиндан ташқари ҳолатда туриб гол урди, ҳакамлар бу голни инобатга олишмади.

37-дақиқада чап қанотдан оширилган тўпни Шюрлле дарвозага йўллади, аниқ ва кучли зарбадан сўнг Ромеро ўзини кўрсатди.



42-дақиқада Маскеранонинг хатосидан сўнг немислар олдинга ўтишди. Озил ажойиб ҳаракат билан тўпни Кроосга оширди, Тонининг зарбаси аниқ чиқди, лекин Ромеро бекорга дарвозада тургани йўқ. Бўлим сўнггида бурчакдан узатилган тўпни Ховедес боши билан дарвозага зарба берди, устун Аргентинани қутқарди.

Иккинчи бўлим бошида ҳимоячилардан қочиб кетган Месси бирга бир вазиятдан дарвозага аниқ зарба бера олмади. Асосий вақтда ҳеч бир жамоа гол ура олмади.



Қўшимча бўлим бошида Шюрлленинг зарбасидан сўнг дарвозбон жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. 97-дақиқада Паласио тўпни Нойернинг устидан ташлади, аммо тўп дарвозага бормади!

112-дақиқада Шюрлле чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, Гётце бу ерда тўпни ҳавода тўхтатиб ерга тушурмай дарвозани ишғол қилди - 1:0.

Шундай қилиб Германия Жанубий Америкада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган биринчи Европа жамоасига айланди. 



ЖЧ-2014. Финал
ГЕРМАНИЯ — АРГЕНТИНА 1:0
13 июль. 23:55
Рио-Де-Жанейро. “Маракана” стадиони.
Бош ҳакам:
Никола Риццоли (Италия)
ГОЛ: Гётце 112.
Германия: Нойер, Лам, Боатенг, Хуммельс, Хеведес, Крамер (Шюрлле, 30), Швайнштайгер, Мюллер, Кроос, Озил (Мертесакер, 120), Клозе (Гётце, 87)

Аргентина: Ромеро, Сабалета, Демикелис, Гарай, Рохо, Маскерано, Биглия, Перес (Гаго, 86), Месси, Лавесси (Агуэро, 46), Игуаин (Паласио, 78)

Огоҳлантиришлар: Швайнштайгер 29, Ховедес 33, Маскерано 65, Агуэро 66

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика