Latest news

07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  3 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  2 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  217 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  7 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  2 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  12 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  13 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  22 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  21

Германия терма жамоасининг энг камтар футболчиси ҳақида News

Германия терма жамоасининг энг камтар футболчиси ҳақида

Tags :  Германия
ЖЧ-2018 ўйинларида иштирок этадиган Йонас Хектор турли мавзуларга оид саволларга жавоб берди.

20 ёшида “Ауэрсмахер” сафида ўзини кўрсатган ва “Кельн”га кўчиб ўтган. Жамоа ёшлар таркибида ўйнаётган бўлсада, Хектор ҳамон чинакамига профессионаллар қаторига ўта олмаганди. Кейинги икки йилда у Германия тўртинчи лигасида тўп тепиб, тажриба орттираётганди – «Кельн» асосий таркибига, яна икки йил ўтиб эса терма жамоа таркибида Жаҳон Чемпионатига йўл олди.

Хектор кўпчиликнинг эътибори тушиб улгурган чап қанот ҳимоячи бўлишдан ташқари, Йоахим Лев тизими учун муҳим ўйинчилардан бири ҳисобланади. “Йонас жуда ақлли, меҳнаткаш ва чап қанотда ҳам, марказда ҳам ўйнай оладиган ажойиб футболчи”, — дейди бош мураббий у ҳақида.

Тарихдаги 3та энг яхши немис футболчи?
— Айнан 3тасини танлаб, ажратиш қийин. Футболимиз тарихида ажойиб ўйинчилар жуда кўп бўлган. Лекин 1954 йилги Жаҳон Чемпионатида ғалаба қозонган жамоа капитани Фриц Вальтерни алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкин. Бир нечта ўйинчини санаш эса бироз қийин. Шунинг учун, фақат уни айтаман.

Ультрас қўшиқ тинглаганда ўйнаш яхшими ёки сокинликдами?
— Ультрас қўшиқ садоси остида майдонга тушиш яхши. Бироқ менга мухлислар овозини эшитиш кўпроқ ёқади. Умуман олганда сокинликни севаман, лекин стадионлардаги тинчликни эмас. Шу сабабли, мавсумолди учрашувларни унчалик ёқтирмайман. Чунки у ерда кўплаб мухлисларни учратмайсиз.

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланмайсизми?
— Йўқ, нега? Бир нечта аккаунтим бор. Лекин улардан фақат шахсий хабарлар учун фойдаланаман.

Севимли кийиниш услубингиз?
— Кэжуал. Сабаби қулайликни ёқтираман.

Гардеробингиздаги севимли кийимингиз?
— Джинси ва футболка — қаерга борсангиз ҳам энг қулай кийимлардан бири.

Таом тайёрлашни биласизми?
— Ҳа! Ҳар ҳолда мен шундай деб ўйлайман. Шоҳона таом — лазаньяни қойилмақом қилиб тайёрлайман.

Қайси маҳсулотларни кўпроқ миқдорда ҳам сотиб олишингиз мумкин?
— Помидорларни. Чунки уларни жуда ҳам яхши кўраман.

Охирги кўрган сериалингиз?
— Дэмиэн Льюис ва Пол Джаматти иштирокидаги «Миллиардлар» сериали.

Қайси фильмдан таъсирлангансиз?
— Тўғрисини айтсам, менга ҳужжатли фильмлар ёқади. Яқинда Леонардо да Винчи ҳақидаги фильмни кўрдим. У жуда қизиқарли.

Сўнгги ўқиган китобингиз?
— Яқинда Юсси Адлер-Ольсеннинг бир нечта асарларини ўқиб чиқдим. У даниялик детектив асарлар муаллифи Германияда анча машҳур.

Кунни телофон билан биргаликда ўтказиш... Бу сизга хос ҳолатми?
— Иложи борича телефондан камроқ фойдаланишга ҳаракат қиламан. Унга боғланиб қолиб, бир куним мобил алоқа воситаси билан биргаликда ўтиб кетишини хоҳламайман. Шунга эҳтиёт бўлиш керак.

Селфи қиласими?
— Вой, тўғриси унга умуман тоқатим йўқ. Ҳаттоки, оддий расмга тушишни ҳам унча ёқтирмайман.

Нима сабаб бунчалик соддасиз?
— Ота-онамнинг тарбияси.

Тўйиб ухлашингиз учун неччи соат етади?
— Менимча, 8 соат етарли.

Сўнгги маротаба қачон тиниқиб ухладингиз?
— Унча кўп бўлмади, куни-кеча мазза қилиб ухладим.

Германияда сизни ташвишга соладиган муаммолар борми?
Тўғри, Германияда ўзаро ҳурмат яхши. Лекин мен бундан ҳам яхшироқ бўлишини хоҳлайман.

Инсонларда нимани кўпроқ қадрлайсиз?
— Хайрихоҳлик.

Пулга муносабатингиз?
— Улар борлиги ажойиб, албатта. Бироқ, пул ҳақида суҳбатлашиш менимча муҳим эмас.

Орзунгиз?
— Яқинлар ёнида тинч ва бахтли ҳаёт кечириш. Бу мен учун жуда муҳим.


Нозима Зарипова таржима қилди

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика