Германия терма жамоаси машғулотларни виртуал реалликда ўтказади
17 feb 2018 12:33
News
Германия терма жамоаси машғулотларни виртуал реалликда ўтказади
Немис футбол иттифоқи ўйинчиларни виртуал реаллик ёрдамида шуғуллантиришга мўлжалланган Beyond Sports компанияси билан ҳамкорликни бошлагани ҳақида эълон қилди.
Фирма клубларга машғулот пайтида ва ўйинни таҳлил қилишда турли вазиятларнинг тайёр сценарийлари ёки мураббий тайёрлаган намуналар билан танишиш хизматини таклиф қилади.
Машғулотларда 4 нарсага жиддий эътибор берилади: Майдонда тез қарор қабул қилиш, тўғри позиция танлаш, ўйиннинг аниқ бир вазиятини таҳлил қилиш ва белгиланган вақт ичида вазифани уддалаш.
Бундай машғулотлардан асосий мақсад футболчиларнинг тактик саводхонлигини ошириш ва қарор қабул қилиш учун вақтни камайтириш.
Beyond Sports "Арсенал", "Сток Сити", ПСВ ва АЗ билан ҳамкорлик қилади.
Амалдаги жаҳон чемпиони Германия терма жамоаси жаҳон чемпионатини 2018 йилнинг 17 июнида бошлайди. Бундестимнинг илк рақиби Мексика терма жамоаси бўлади.
Link :
Source : Championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments