Latest news

02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   9 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  1 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  59 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  1 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  3 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  19 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  7 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  27 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  24 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  81 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3

Германия таркиби эълон қилинди: Хедира йўқ, Сане эса... News

Германия таркиби эълон қилинди: Хедира йўқ, Сане эса...

Йоахим Лёв Германия терма жамоасининг амалдаги жаҳон чемпиони Франция ва Перуга қарши ўйинига жалб этилган футболчилар рўйхатини маълум қилди.

Бу ҳақда ГФИ расмий твиттери хабар бермоқда.

Таркибга жалб этилганлар ичида мундиалга бормаган Лерой Сане, Хаверц, Шульц, Петерсен ҳамда Тило Керер ўрин олишган. Терма жамоадаги фаолиятини якунлаган Месут Ўзил эмас кутилганидек йиғинга жалб этилмаган. Шунингдек, Марио Гомез ва Сами Хедира каби тажрибали футболчилар ҳам бу сафар рўйхатдан тушиб қолишган.

Йоахим Лёв бу сафар одатдагидек уч нафар дарвозабон эмас, балки икки кипер - Нойер ва тер Штеген билан кифояланган.


Германия терма жамоаси Миллатлар лигаси доирасида 6 сентябрь куни Жаҳон чемпиони Францияга қарши майдонга тушади. Ўртоқлик учрашуви доирасида эса 9 сентябрь куни Перу билан ўйин ўтказилиши кўзда тутилган.


Эслатиб ўтамиз, Германия Миллатлар лигасида Франция ҳамда Голландия терма жамоалари билан биргаликда "A" гуруҳидан ўрин олган.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика