Германия лагеридан дарак: 5 футболчи жароҳат олиб йиғинни эрта якунлади
10 oct 2018 15:28
News
Германия лагеридан дарак: 5 футболчи жароҳат олиб йиғинни эрта якунлади
Германия терма жамоасининг бир йўла 5 футболчиси жароҳатлари боис бўлажак ўйинларни ўтказиб юборишади.
Йоахим Лёв йиғинга жалб этган Марко Ройс, Леон Горецка, Кевин Трапп, Рюдигер ва Хаверц жароҳатлари туфайли немис машинаси лагерини тарк этишган.
Мазкур футболчиларнинг ўрнига Лёв уч нафар футболчилар Эмре Жан, Серж Гнабри ва Бернд Ленони терма жамоа йиғинига жалб этди.
Мазкур футболчилар Германия терма жамоасининг бўлажак учрашувларида иштирок этишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси дастлаб Миллатлар Лигаси доирасида Голландия билан, кейинчалик ўртоқлик ўйини доирасида амалдаги Жаҳон чемпиони Франция билан куч синишади.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments