Latest news

20:47Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича жаҳон чемпионати ўйинларини бошқаради  0 20:38Евро-2024. Руминия - Нидерландия. Таркиблар маълум  0 20:20ЎФУ футболчиларни ёзги трансфер ойнасида учта клуб билан шартнома имзолашда ҳушёр бўлишга чақирди  16 19:56Coca Cola Tour. Мессининг "Олтин тўп"лари — "Барселона" клуби музейига сайёҳат   0 19:41"Интер" 5 нафар футболчи жамоадан кетганини эълон қилди  0 19:13"Криштиану ниҳоятда ҳиссиётли инсон"  16 18:42Эшитдик-да! "Олимпик"нинг яна бир футболчиси "Пахтакор"га ўтмоқда  38 18:16"Пахтакор"нинг Фарғонадаги ғалабали ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  2 17:58Анхель Ди Мария иккита жамоадан бирини танлайди  4 17:39Месси қайтди  4 17:12"Футбол олами". "Нефтчи" ва "Навбаҳор" даврани мағлуб билан якунлашди — Суперлиганинг қолдирилган ўйинлари ҳақида барчаси  0 16:41Хомяков, Бўриев, Ҳамиджонов... Ўзбекистон кубоги 1/8 финални ўтказиб юборадиганлар рўйхати  0 16:05Қўмита қарорларига ҳурматсизлик қилаётган Суперлига клубларига нисбатан санкция қўлланилади  11 15:48Расман: Амирбек Саидов Сербия клуби аъзоси  10 15:29Суперлига: ОКМК футболчиси қизил олиши, "Навбаҳор"нинг голи ҳисобланмаслиги ва "Насаф" пенальти тепмаслиги керак эди. Баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  26

Генрих Мхитарян: “Премьер-лига мен учун синовга айланади” (тўлиқ интервью) News

Генрих Мхитарян: “Премьер-лига мен учун синовга айланади” (тўлиқ интервью)

“Манчестер Юнайтед” билан шартнома имзолаган Арманистон терма жамоаси ҳужумчиси Генрих Мхитарян клуб телеканали меҳмони бўлиб, янги жамоасига ўтиши тўғрисида берилган саволларга жавоб қайтарди.


- Генрих, “Юнайтед”га хуш келибсиз! Клуб билан шартнома имзолаб бўлгандан кейин нималарни ҳис қиляпсиз?

- Катта раҳмат. Ўтишимдан жуда хурсандман. “Манчестер Юнайтед” учун тўп тепиш менга берилган катта имконият. Янги чақириқ. Мен имконим етганча барча ишни амалга оширишга ҳаракат қиламан.

- Қарор қилишингизда Жозе Моуриньонинг қанчалик таъсири бўлди?

- Клубни танлашимда сабаблардан бири айнан у бўлди. Албатта, жамоа ҳам бунда энг катта сабаб эди. Чунки у жаҳондаги энг яхши клублардан бири ҳисобланади. Бундай имкониятдан бош торта олмасдим. Бу ерда турганимдан бахтиёрман.

- Бир жамоада Уэйн Руни, Златан Ибрагимович ва бошқа юлдузлар билан бирга ўйнашдан ҳаяжонланаяпсизми?

- Ўйлашимча, жорий йил бизда ажойиб жамоа бўлади. Бу йигитлар билан ўйнаш мен учун катта роҳат.

- Спортчилар оиласидансиз. Отангиз Гамлет футбол ўйнаган. У фаолиятингизга қандай таъсир ўтказган ва у сиздан ҳозир қанчалик фахрланган бўларди?

- У ўйнаган пайтда футболни тушунишга анча ёш бўлганман. У вафот этгандан кейин футболчи бўлиш орзуси пайдо бўлган. У бошлаган ишни давом эттиришни хоҳлаганман. Умид қиламанки, тўғри йўлдаман.

- Арманистонда ўйинингизни яхшилаб, Украинада уни такомиллаштирдингиз. “Боруссия” янада яхшироқ бўлишингизга ёрдам бердими?

- Ортга қараб, бу ерда бўлиш учун қанчалик узоқ йўлни босиб ўтганимни кўриш мумкин. Лекин бу имкониятларим чегараси эмас. Янада ўса оламан. Жуда хурсандман ва барчасини тўғри қиляпман деб ҳисоблайман. Олдинга интилиб, қадамма-қадам ривожланишга ҳаракат қиламан.

- Премьер-лигада ўйнаш сиз учун қанчалик катта синовга айланади?

- Барча унинг жаҳондаги энг катта чемпионатлардан бири эканини билади ва унинг бир қисмига айланишимдан хурсандман.

- Шинжи Кагава ва Дортмундда ижарада бўлган Аднан Янузай билан “Юнайтед” ҳақида кўп суҳбатлашганмисиз?

- Аднан билан жуда яқинмиз. У дўстларимдан бири ва бу ерга ўтгунимча Аднан билан гаплашганман. Ҳамиша алоқада бўламиз. У “Юнайтед”га ўтишга шайланаётганим ҳақида сўради. Унга билмаслигимни айтиб жавоб бергандим. Энди шу ердаман ва у кўникишимга ёрдам беради.

- Премьер-лигада ўйнаган биринчи арманистонлик футболчи бўлишингиздан ғурурланасизми ва бунга мамлакатингизда қандай муносабатда бўлишмоқда?

- Барча бу келишув амалга ошишини сабрсизлик билан кутди. Бундан бахтиёрман ва барча мендан фахрланиши мумкин. Премьер-лигада биринчи арманистонлик ўйинчи эканимдан хурсандман ва уларнинг ишончини оқлашга интиламан. Ўйлашимча, Арманистонда энг катта қўллаб-қувватлаш шу клубга нисбатан бўлади.

- Ўйинингизни биринчи марта Хитойдаги турне давомида кўрамиз. Унда собиқ жамоангизга қарши тўп тепасиз. Бунга муносабатингиз қандай?

- Собиқ жамоадошларимга қарши ўйнаш ғалатироқ бўлади. Биринчи учрашувда тушунарсиз ҳисларни бошдан ўтказсам керак. Ўзгачароқ чиқади, лекин қандай бўлишидан қатъа назар энди “Юнайтед” янги клубим.

- Турне мобайнида янги тажрибага эга бўласиз. Осиёда жамоанинг мухлислари жуда кўп. Буни кўришга тайёрмисиз?

- Бу тўғрисида эшитганман ва унга тайёрман!

- Жорий мавсумда ишқибозлар сиздан нима кутишлари керак?

- Қўлимдан келган барчасини уддалашга интиламан. Астойдил меҳнат қиламан. Ўтган мавсумда урган голларимни бу йил ҳам такрорлашга уринаман.

- “Олд Траффорд” қандай таассурот қолдирди ва у ерда ўйнаш сизни қандай ҳаяжонга солмоқда?

- Бу стадионда ҳеч қачон ўйнамаганман, лекин унинг жаҳондаги энг ҳайратланарли стадионлардан бири эканини биламан. “Траффорд”да мухлисларимиз қўллаб-қувватлаши қаршисида ўйнаш жуда қизиқарли бўлади.

- Дебютингизни кутаётган “Юнайтед” мухлисларига қандай хабар йўллаган бўлардингиз?

- Қадрли ишқибозлар, сизларни ҳар бир ўйинда стадионда кўришдан хурсанд бўламан. Жамоага ғалабаларга эришишда ёрдам бериш учун бор кучимни ишга соламан.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика