Геннадий Кочнев: "Четлатиш натижага ўз таъсирини ўтказди"
22 mar 2023 21:47
News
Геннадий Кочнев: "Четлатиш натижага ўз таъсирини ўтказди"
- Ўйин ҳақида нима ҳам дердим, якунда кучимиз етмай қолди. Биринчи бўлимда қийналдик, кейинчалик йигитлар ўзларига келиб олишди. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг иккинчи бўлимда айрим ўзгаришлар амалга оширдик, натижада ҳисоб тенглашди. Бугунги ўйинни оладиган бўлсак, дуранг адолатли натижа бўларди.
- Футболчимизнинг четлатилиши ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Куч ҳам етмади. Чунки тайёргарлик кеч бошланди. Ўйиндан ўйинга ҳолатимиз яхшиланиб боради, деб ўйлайман. Навбатдаги учрашувга тайёргарлик кўрамиз.
- Пенальтиларга эътирозим йўқ. Дурангни сақлаб қолиш учун юқорида айтганимдек, бир киши кам ўйнаганимиз. Чунки муҳим фигурамиз қизил карточка олди. Бу натижада акс этди.
- Кимнидир таклиф қилишга имкониятимиз етмади. Ўтган йилги таркибни сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Имкониятимиздан келиб чиқиб Биринчи лигадан футболчиларни жалб этдик.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments