Геннадий Мошняга: "Мен ҳақимдаги сўнгги сўзни Гесс айтади"
08 feb 2015 15:03
News
Геннадий Мошняга: "Мен ҳақимдаги сўнгги сўзни Гесс айтади"
Айни пайтда олий лиганинг деярли ҳар бир жамоасида легионерларни учратишимиз мумкин.
Кимлардир янги клублари билан шартнома тузишган бўлса, кимлардир кўрикдан ўтишда давом этишяпти. Ҳозирда “Андижон” жамоаси машғулотларида молдавиялик дарвозабон Геннадий Мошняга ҳам иштирок этмоқда. Молдавияда бу посбон “Дачия”, “Зимбру” ва “Заря” клубларида фаолият олиб борган. Мошняга бу йил фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин. “Андижон” машғулотларида қатнашаётган легионер дарвозабон билан куни кеча суҳбатлашдик.
- Геннадий, “Андижон” сафига қўшилишингиз қандай амалга ошди?
- Менинг назаримда, ҳамма футболчиларга агентлар ўзларини хорижда синаб кўриш вариантини таклиф қилишади. Менга ҳам Ўзбекистондан қўнғироқ қилишиб, “Андижон” клубида кўрикдан ўтишимни ва мураббийга маъқул келадиган бўлсам шартнома тузилишини айтишди. Шу тариқа “Андижон” сафига қўшилдим.
- Янги жамоага кўникишингиз қийин кечмаяптими?
- “Андижон” жамоаси мени жуда яхши қабул қилди. Шу боис янги жамоага мослашишда қийинчиликларга дуч келмаяпман. Таркибдаги футболчилар билан тез тил топишиб кетишга ҳаракат қиляпман. Тўғри, бунгача жамоадаги ҳеч бир ўйинчи ёки мураббий билан таниш эмасдим. Ҳамма бир-бири билан яхши муносабатда бўлгани боис ҳеч қандай муаммо йўқ. Бир сўз билан айтганда, жамоага менга ёқди.
- Машғулотлар жараёни тўғрисида фикрингиз қандай?
- Мавсумга тайёргарликнинг учинчи босқичи бошланганда мен таркибга қўшилдим. Машғулотлар юқори савияда олиб борилмоқда. Бу одатий ҳолат, чунки бундай пайтда ҳир бир жамоа чемпионатга пухта ҳозирлик кўришга ҳаракат қилади. Биз ҳам машғулотларда астойдил ишлаяпмиз. Қолаверса, айни пайтда бизнинг вазифамиз ҳам йиғинларни яхши ўтказишдир.
- Юртимизга биринчи келишингиз. Бунгача чемпионатимиз тўғрисида тасаввурингиз қандай эди?
- Ўзбекистонда ҳамюртларимиз ўйнашгани боис футболингиз тўғрисида озми-кўпми маълумотга эга эдим. Чемпионатингиз савияси ёмон эмас дея оламан. Буни ўз кўзим билан ҳам кўриш учун Ўзбекистонга ўйнаш мақсадида келдим. Насиб қилса, бу йил юртингизда ўзимни синаб кўриш ниятим бор. Тўғри, ўзбек футболи тўғрисида кўп нарса билмайман. Агар фаолиятимни шу ерда давом эттирадиган бўлсам, ҳаммасини билиб оламан.
- Жамоаларимиздан сизга биринчи марта таклиф тушишими?
- Хорижга биринчи чиқишим эмас. Илгари Венгрияда фаолият олиб борганман. Молдавияда “Дачия” клубида ўйнаб юрганимда Венгрия жамоасига ўтганман. Мана энди Ўзбекистонда ҳам ўйнаш имкониятига эга бўлиб турибман.
- Бош мураббий Эдгар Гесс билан тақдирингиз ҳақида гаплашдингизми? “Андижон”да қолишингиз аниқми?
- Ҳали шартнома тузилгани йўқ. Айни пайтда мураббийлар мени синовдан ўтказишмоқда. Мен эса жамоада қолиш учун ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиляпман. Машғулотларда бор маҳоратим билан ишлаяпман. Ҳаракатларим мураббийларга маъқул келяптими йўқми, билмадим. Мен ҳақимдаги сўнгги сўзни бош мураббий айтади.
-“Машъал” ва “Бухоро” жамоаларига қарши ўтказилган назорат учрашувларида майдонга тушдингиз. Таассуротларингиз қандай?
- Мен кучли жамоа сафига қўшилдим дея оламан. “Андижон” кўрсатаётган ўйин ҳам ёмон эмас. Ҳар ҳолда менинг назаримда шундай. Қайсидир учрашувларда яхши тўп сурдик, яна қайсидир баҳсларда ўйинимиз унчалик чиқмаган бўлиши мумкин. Асосийси, машғулотларда катта босимда ишлаяпмиз ва ўйиндан-ўйинга янада кучайишимизга ишонаман.
- Демак, ҳозир “Андижон” ишларингиз яхши кетмоқда...
- Ҳа, жамоада мен ўзимни яхши қиляпман. Бошқача айтганда, ўзимни уйимдагидек ҳис этяпман. Шунинг учун ҳеч қандай қийинчилик бўлмаяпти.
- Шу ўринда Молдавиядаги фаолиятингизга батафсил тўхталиб ўтсангиз?
- Фаолиятимнинг асосий қисмини “Дачия” клубида олиб борганман. Бу жамоада беш йилдан ортиқ вақт мобайнида ўйнадим. Лекин “Андижон”га мен Молдавиянинг бошқа бир жамоаси “Заря”дан келдим. “Заря” Молдвия олий лигасида иштирок этади ва ҳали ёш жамоадир. Ўтган йили бу клубда ижара асосида фаолият кўрсатдим.
- Илгари чемпионатимизда молдавиялик дарвозабон Денис Романенко бир неча йил фаолият олиб борганини билсангиз керак?
- Ҳа, уни Ўзбекистонда ўйнаганидан хабарим бор. “Дачия”да ўйнашни бошлаганимда Романенко жамоамиз дарвозабони бўлган. Футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг у ҳозирда “Дачия” клубида дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишламоқда. Бундан аввал Романенко Молдвиянинг бошқа жамоаларида ҳам мураббий бўлиб фаолият олиб борди. Романенкодан ташқари Александру Оникани юртингизда тўп сурганини биламан. У билан ҳам “Дачия” жамоасида бирга ўйнаганман. Қолаверса, айни пайтда бир нечта ҳамюртларим Ўзбекистон жамоаларида кўрикдан ҳам ўтишмоқда. “Бухоро” ва “Машъал” жамоаларида юртдоршларим синовдан ўтишаётганди.
Б.ТУРСУНОВ суҳбатлашди.

Link :
Source : andijon-pfc.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments