"Газовик"ни Премьер-лигага олиб чиққан ўзбекистонлик ҳақида
04 may 2016 17:20
News
"Газовик"ни Премьер-лигага олиб чиққан ўзбекистонлик ҳақида
Championat.com сайти ушбу жамоа ва унинг футболчилари ҳақида мақола тайёрлади. Унда "Шўртан" собиқ ярим ҳимоячиси, ўзбекистонлик Вадим Афонин ҳақида ҳам ёзилган.
"Ҳужумдаги бешликни келаси мавсумда Премьер-лигада кашфиёт бўлиши кутилаётган Вадим Афонин қўриқлайди. "Локомотив"га қарши ўша баҳсда Афонин ҳимоя марказида ҳаракат қилди ва ажойиб ўйин кўрсатди. Унинг услуби Хавьер Маскераноникига ўхшайди: Афонин ҳам майдонда кўп кўриниш бермайдиган футболчилар сирасига киради. Ўзбек футболи тарбияланувчиси, Қурбон Бердиев машғулотларида қатнашган кўп қиррали ярим ҳимоячи таянч зонасида ҳужумларни бартараф қилиш ва сеҳрли оширмаси билан ажойиб ҳужумлар ярата олиш қобилиятига эга.
Афонинг 2014 йилнинг қишида Оренбургга кўчиб ўтиб, "Газовик" бош мураббийи Роберт Евдокимовнинг Премьер-лигага чиқиш бошқотирмасининг сўнгги калити бўлади. Ўзбек таянч ярим ҳимоячисининг тўп билан ва тўпсиз ҳаракатлари туфайли ветеран ҳимоячилар (Ойеволе 33 ёш, Андреев 35 ёш) бемалол ўйнай олишади, қанот ҳимоячилари эса мураббий фалсафасига кўра, иккинчи темпда ҳужумларни қўллаб туриши керак. Агар биринчи прессингда тўп олдирилмаса, Афонин қарши ҳужумни секинлаштириб "Газовик"нинг севимли позицион ҳужумини бошлаб беради. "Газовик"нинг кўп йиллардан бери қўллаб келаётган услуби "Ростов"никига ўхшайди ва кундан-кунга Европада машҳурлашиб бормоқда" - дейилади мақолада.
Вадим Сергеевич Афонин - жорий мавсумда ФНЛнинг 31 учрашувида (2679 дақиқа) майдонга тушиб 3 та голга муаллифлик қилди.
Россия биринчи лигаси
Comments