Latest news

00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 23:00"Ал Ҳилол" - "Истиқлол"  2 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  4 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  58

Ғайрат Ҳасанов футболчилик фаолиятини тугатди News

Ғайрат Ҳасанов футболчилик фаолиятини тугатди

Ўзбекистоннинг энг тажрибали дарвозабонларидан бири сифатида эътироф этиладиган Ғайрат Ҳасанов футболчилик фаолиятига якун ясади.
33 ёшли посбон ушбу мавсумнинг биринчи қисмини “Қўқон-1912” жамоасида ўтказганди. Давралар оралиғида қўқонликлар билан хайрлашган Ҳасанов футболчилик фаолиятини тугатишга қарор қилди.

Босиб ўтган йўл
Умрни бежизга оқар дарёга қиёслашмаган. Йиллар учқур отдек олға интилаверади. Ортда фақат ширин ва аччиқ хотиралар, тажрибалар, таассуротлар қолади. Кечагина Ғайратнинг ўзи Яйпан шаҳридаги футбол мактабига “Миллионлар ўйини” сир-асрорларни ўрганиш учун келганди. Бугун эса мамлакатимизнинг кузга кўринган футболчиларидан бири.

Ғайрат Ҳасанов Фарғона футболга ихтисослашган мактаб интернати тарбияланувчиси саналади.

Қаҳрамонимиз профессионал фаолиятини 2003 йилда Қувасойнинг “Цементчи” клубида бошлаган.  Ўша йили Олий лигада дебют мавсумни ўтказган қувасойликлар мухлис ва мутахассисларда яхши таассурот қолдиришган.

Ҳеч кимга сир эмасмки, фарғоналик ёш футболчиларнинг деярли ҳаммаси “Нефтчи”да ўйнашни орзу қилишади. 2005 йилда Ғайрат Ҳасанов вилоятнинг бош жамоасида ўйнашни бошлади.  Уч йиллик фаолияти давомида қаҳрамонимиз “Нефтчи” учун 65 та ўйинда майдонга тушишга улгурди. Бу орада жамоа Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этади. Ҳасановнинг ҳатти-ҳаракатлари Ўзбекистон терма жамоаси мураббийларнинг эътиборидан четда қолмади. Натижада 2007 йилда Ғайрат Ҳасанов бош жамоамиздан таклиф олди. Ҳасанов 2007 йилги Осиё Кубогида захира дарвозабони сифатида қайд этилди.
2008 йилги мавсум якунига етгач, “Нефтчи” мухлисларининг ёқимтойига айланган дарвозабон жамоадан кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Юзага келган келишмовчилик сабаб Ғайрат Ҳасанов “Нефтчи”дан кетганди.

2009 йилги мавсумни қаҳрамонимиз “Хоразм” клубида бошлади. Хоразмдаги икки йиллик фаолияти давомида Ҳасанов 36 та учрашувда майдонга тушди. 2010 йилги мавсум тугагач эса “Хоразм”дан кетди.

2011 йилги мавсумни эса “Андижон”да ўтказди. Андижонда 21 та ўйинда ҳаракат қилди.

2012 йили у Қарши томон ййл олди. “Насаф” сафида икки йил тўп сурган Ҳасанов у ерда кам майдонга тушган бўлса-да, ёш футболчиларга ўз тажрибасини ўтгатди.

2013 йилда “Нефтчи”да катта ўзгаришлар содир бўлди. Жамоани 26 йил бошқарган Юрий Вазгенович истеъфога чиққач, Ғайрат Ҳасанов яна жонажон жамоаси “Нефтчи”га қайтди. Тез орада у яна фарғоналик мухлисларнинг севимли футболчиларидан бирига айланди. Унинг маҳорати эвазига “Нефтчи” билан қатор ўйинлар қимматли очколарни қўлга киритди. Аммо 2014 йилнинг биринчи даврасидан кейин Ҳасанов яна “Нефтчи”дан кетишга мажбур бўлди.
Орадаги маълум танаффусдан кейин 2016 йилги мавсум бошида қаҳрамонимиз “Қўқон-1912” жамоаси сафига келиб қўшилди. Қўқонликлар сафида бир давра ўйнгач, жамоадан кетди. Шундан кейин Ҳасанов фаолиятини якунлашни маъқул топди.

- Ортга назар ташлар эканман, шунча йўлни босиб ўтганим, шу даражага етганим учун шукр қиламан, дейди Ғайрат Ҳасанов. – Ҳеч нарса ўз-ўзидан бўлиб қолмайди. Аввало Худо берган истеъдод бўлиши керак. Тинимсиз изланиш, интилиш лозим. Машаққатлардан, ўрганишдан қочмаслик керак экан. Тўғри айрим ҳолларда фаолиятимда пайсайишлар бўлди. Лекин футболда бундай нарсалар тез-тез учраб туради. Бир сўз билан айтганда, фаолиятимдан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим.
Футболдаги фаолиятим якунига етди. Аммо ҳаёт бу билан тўхтаб қолмайди. Ҳали олдинда қиладиган ишларим кўп.

Талабалик онлар
Ғайрат Ҳасанов айни дамда Фарғона давлат унивеситетининг иқтисодиёт факультетида таҳсил олмоқда. Янги ўқув йилида у 4-курс талабаси бўлади. Бундан бир неча йил олдин эса Ҳасанов шу университетининг жисмоний тарбия факултетини тамомлаган. Ғайрат ҳозир иккинчи мутахассислик бўйича ўқишни давом эттирмоқда.

- Талабалик онларим мароқли ўтмоқда. Бир йил майдон ташқарисида юрган бўлсам ўзимни тўлиқ ўқишга бағишладим. Билмаган нарсаларимни ўқиб ўрганиб боряпман. Кўпинча футболчилар бутсасини михга илгач, нима қилишни билмай қолишади. Мен ҳам шундай ҳолатга тушиб қолмаслигим учун ҳаракат қиляпман, - дейди Ғайрат Ҳасанов.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика