Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  12 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  29 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Ғайрат Ҳасанов: "2 млрд. сўмга ташландиқ стадионни таъмирламоқчиман, аммо..." News

Ғайрат Ҳасанов: "2 млрд. сўмга ташландиқ стадионни таъмирламоқчиман, аммо..."

"Нефтчи", "Насаф" ва Ўзбекистон терма жамоаларида ўйнаган собиқ дарвозабон Ғайрат Ҳасанов "Ўзбекистон" телеканалида эфирга узатилган "Муносабат" кўрсатувида ўзи яшайдиган ҳудуддаги стадионни таъмирлаш мақсадида эканлигини айтди.

"Футбол мактаби ва Фарғона давлат университети битирувчиси ҳисобланаман. Профессионал даражада футбол билан шуғулланганман. Фаолиятим давомида "Нефтчи", "Насаф" ва Ўзбекистон терма жамоасида тўп тепганман. Керакли билим ва тажрибага эга бўлдим. Маблағ йиғдим. Яйпан шаҳар, Ўзбекистон туманимизда 70 йилларда қурилган стадион бор. Айни дамда стадион қаровсиз аҳволда.




Юзлаб болалар ҳар куни ўша ерда шуғлланишади. Ҳокимиятга мурожаат қилиб, стадионни таъмирлаш учун 2 млрд. сўм инвеститция киритмоқчилигимни маълум қилдим. Бу маблағни футболчилик фаолиятим давомида тўплаганман, бунинг устига дўстларим ҳам бор.


Келажакда мана бундай спорт мажмуасини яратмоқчиман. Ҳокимимизни олдига кирсак, кимсан, қаердан келдинг, маълумотинг қандай деб сўрамадилар. Масалан, фаолиятим давомида кўплаб мамлакатларга борганман ва у ердаги ареналардан андоза олдим. Мақсадим болалар спортини ривожлантириш, уларнинг бўш вақтини самарали ўтказиш.

Октябрь ойида Фарғона вилояти ҳокими сайёр қабулида бўлдим. У киши менга маблағни қаердан оласан деб сўрадилар. Ўз маблағларим эвазига ушбу ишни бажармоқчилигимни ва 30дан ортиқ иш ўрни яратмоқчи эканлигимни айтдим. Чунки бу стадионга мураббийлар керак.

10 йил ичида Осиё ёки жаҳон миқиёсида бирорта футболчи тарбиялай олсак, Ўзбекистон туманимизнинг иқтисодиётига катта ёрдам берган бўлади. Масалан, ўша футболчи йилига 3 млн. доллар топса, бу маблағ эвазига завод, фабрикалар қуриш мумкин. Бизнес бу фақат тикувчилик ёки савдо-сотиқ эмас. Болалар эса назоратсиз қолмайди" - дейди Ғайрат Ҳасанов.

Rating: +80   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика