Latest news

20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  1 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  11 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  50 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  11 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15

“Ғайбу” хотира турнирининг илк ғолиби News

“Ғайбу” хотира турнирининг илк ғолиби

Муболаға эмас, Шуҳрат Ваисов бутун умрини Хоразм воҳаси спорти, хусусан, футболига бағишлаган инсонлар сирасига киради.

У қатор йиллар мобайнида вилоят халқ таълими бошқармаси тизимидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабларидан бирига раҳбарлик қилди. Шунингдек, 1995-1996 ва 2005 йиллар давомида “Хоразм”  футбол клубида жамоа бошлиғи вазифасида фаолият юритди. Эътиборли  томони, айнан, у жамоада ишлаган кезлари хоразмлик футболчилар икки марта, яъни 1995 ва 2005  йилларда олий лига йўлланмасини қўлга киритди.

Ш.Ваисов БЎСМни бошқарган даврларда кўплаб иқтидорли футболчилар етишиб чиққан. Шерзод Ибодуллаев, Азамат Жабборов, Мансур Қурбонов, Александр Ежов, Ғайрат Шихов, ака-ука Умид ва Жасур Тожимов сингари тажрибали “чарм тўп” усталари турли йилларда “Хоразм”нинг асосий таркибида воҳа шарафини муносиб ҳимоя қилишган. Кейинчалик, Умид  Тожимов Бекобод шаҳрининг “Металлург” жамоасида тўп тепиб, мухлислар меҳрини қозонди. Александр Ежов эса бугунги кунда “Хоразм” жамоасининг бош мураббийи. Футболдаги илк сабоқларини мазкур спорт мактабида олган Рўзимбой Аҳмедов “Навбаҳор”нинг, Санъат Шихов  “Бухоро”нинг, Жамшид Искандеров ва Жалолиддин Машариповлар эса “Пахтакор”  жамоасининг етакчи ўйинчиларидан бири ҳисобланишади. Ш.Ваисов нафақага чиққан  пайтлари ҳам спорт оламини тарк этмади. Уни мусобақалар уюштирилаётган жойларда тез-тез учратиш мумкин эди. Бунинг баробарида,  ёш мутахассисларга маслаҳатларини дариғ тутмасди. Футбол бўйича вилоят биринчилиги яъни иккинчи лига учрашувларида назоратчи бўлди.



... Ш. Ваисов 67 ёшида ёруғ оламдан кўз юмди. Эндиликда, у бошлаган эзгу ишларини шогирдлари давом эттиришаётир. Бугунги кунда уларнинг кўпчилиги мураббийликка қўл уришган, устоздан олган билим ва малакаларини ёшлар билан баҳам кўришаётир.

Албатта, устознинг воҳа спортини ривожлантириш йўлидаги фидойи меҳнатлари унутилгани йўқ. Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси  ҳамда  Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби   жамоаси хайрли ишга қўл урди.  “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, спортимиз жонкуяри  Шуҳрат Ваисовнинг порлоқ хотирасига бағишлаб футбол бўйича СЎЕАИБЎСМ очиқ биринчилигини  ташкил этилди.  Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси стадионида ўтказилган мазкур  мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Бухоро вилоятларининг 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлардан иборат 14 та жамоаси ғолиблик учун баҳс юритишди.



Мусобақанинг 3-ўрин учун бўлиб ўтган учрашувида вилоят марказининг “Наврўз” ва “Нефтчи” жамоалари рўпара келишди. Ушбу ўйинда   Акбар Одамов устозлик қилаётган “Наврўз” жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа шоҳсупасининг учинчи поғонасини эгаллади. Ҳал қилувчи баҳсда “Ёшлик”(Урганч шаҳри, мураббийи Илёс Хайров) ва “Ғайбу”(Урганч тумани, мураббийи Одамбой Қурбонниёзов) жамоалари ўзаро куч синашишди. Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Пенальтидан тўп тепиш машқини бажаришда Ғайбу қишлоғининг “Ғайбу” жамоаси ёш футболчилар ғалаба қозонишди(3:1) ва  спорт фахрийси  Шуҳрат Ваисов хотирасига бағишлаб ўтказилган илк турнир ғолибига айланишди. Натижада, “Ёшлик” вакиллари иккинчи ўрин билан кифояланишди.



- Шуҳрат ака Ваисов ҳақиқатан, вилоятимиз спортининг жонкуярларидан бири эди, - дейди мусобақа ташкилотчиларидан бири,   спорт мактабининг услубчи-йўриқчиси Анвар   Алимов. –  Уни доимо талабчан ва ташаббускор  раҳбар сифатида кўрганмиз ва билганмиз. Бир сўз билан айтганда,  Шуҳрат ака биз учун эъзозли инсон эди. Ишончим комилки, якунланган хотира турниримиз у кишининг руҳини шод этган бўлса ажабмас. Бевосита мусобақа ҳақида тўхталсам, қатнашчи жамоалар ҳар бир учрашувга яхши тайёргарлик кўриб келишганини намоён этишди. Финал беллашувида ғолиб жамоа пенальти орқали аниқланганлиги сўзимнинг исботи саналади. Насиб қилса, ушбу хотира турниримизни анъанага айлантириб, ҳар йили ўтказишни ният қилганмиз. Зеро, бундай мусобақалар ёш футболчиларимизни катта футболга йўл олишида муҳим аҳамият касб этади.



Мусобақанинг ёпилиш маросимида Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби   раҳбарлари, Ш. Ваисовнинг дўстлари, яқинлари ва фарзандлари иштирок этдилар. Ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан тақдирланишди. Шунингдек, Дилшод Бектурдиев(дарвозабон, “Ёшлик”), Наврўз Маримов(ҳимоячи, “Ёшлик”), Умидбек Бахтиёров(ярим ҳимоячи, “Ғайбу”), Жавоҳир Отабоев(ҳужумчи, “Нефтчи”), Анвар Каримов(ҳакам, Хонқа тумани), Одамбой Қурбонниёзов(мураббий, “Ғайбу”)лар турнирнинг “энг яхши”лари  сифатида эътироф этилди.

               
Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика