Гаттузо "Милан" ҳақида: "Клуб ўзидаги бор барча нарсани берди, уни мен барбод қилдим"
01 jun 2019 20:00
News
Гаттузо "Милан" ҳақида: "Клуб ўзидаги бор барча нарсани берди, уни мен барбод қилдим"
"Милан" клубида ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида ажойиб саргузаштни бошдан кечирдим. Жамоадан кўп қарздорман.
Бош мураббийлик лавозимини тарк этишга қарор қилдим. Чунки айни вақтда бизнинг кетаётган йўлларимиз ажралиб кетди. "Милан" раҳбарияти буюк футболчиларни 18 ой мобайнида шуғуллантиришга имконият яратиб берди.
Клуб ўзидаги бор барча нарсани берди, уни мен барбод қилдим. Рақобатчиларимиз билан кучли тўртлик учун курашда ютқазиб қўйдик. Натижа бўлмаганда, масъулият ҳар доим мураббий зиммасига тушади.
Чемпионлар лигасига чиқамизми ёки йўқ, жамоадан кетиш қарори қабул қилиб бўлинганди. "Сампдория" билан ўйингача бир тўхтамга келиб бўлгандим" - дейди Гаттузо.

17 март куни "россонерилар" "Сампдория"га қарши ўйин олдидан азалий рақиби "Интер"га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Similar news
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Comments