Latest news

09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  2 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  5 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  1 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  19 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  2 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0

Гасперини: “Скудетто? Янада ўсишга эришмоқчимиз” News

Гасперини: “Скудетто? Янада ўсишга эришмоқчимиз”

“Аталанта” бош мураббийи Жан Пьеро Гаспирини жамоасининг Италия А сериясида “Лечче” устидан (7:2) қозонилган ғалабасидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мен жамоам кўрсатган ўйиндан мамнунман. “Лечче” 0:2 ҳисобда ортда қолаётган вақтда “Аталанта” бироз муддат ўйин тизгинини қўлдан чиқаргандек бўлди, аммо тез орада тўп назоратини ўзимизга қайтардик ва ўзимиз истаган ўйинни намойиш эта бошладик ва бу ўйинни ўз фойдамизга ҳал бўлишига замин яратди. Футболчиларим кўплаб вазиятларни яратишди ва чиройли голларга муаллифлик қилишди. 

Бу каби ўйинлар йигитларга ўзларига бўлган ишончни янада оширади. Ҳисоб йириклашган бўлсада, ўйин осон кечгани йўқ. “Аталанта” турнир жадвалида тўртинчи ўрин учун кураш олиб бораяпти ва биз яна ЕЧЛда ўйнаш ниятидамиз.

Кейинги йил Скудетто учун кураш олиб бора оламизми? Ҳозир бу ҳақда гапириш қийин. Чунки биз жуда кўп ўйинларда майдонга тушаяпмиз. Чемпионлик учун 90 очко тўплаш керак. Бизнинг мақсад эса ҳеч бўлмаса 70 очко йиғиш. Биз ўйиндан ўйинга ривожланиш истагидамиз”,  дейди “Аталанта” устози.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика