Latest news

00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 23:00"Ал Ҳилол" - "Истиқлол"  2 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  4 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  58

Гарри Кейн: «Ҳеч кимдан қўрқмаймиз» News

Гарри Кейн: «Ҳеч кимдан қўрқмаймиз»

«Тоттенхэм» ҳужумчиси Гарри Кейн Англия термасининг Евро-2016даги муваффақиятсизлиги, жамоадошлари билан муносабатлари ҳамда «шпорлар»нинг янги мавсум ўз олдиларига қўйган мақсадлари ҳақида сўз юритди.

- Ўтган мавсум «Тоттенхэм» учун олдинга қадам ташлаш бўлдими ёки аксинча, пастга шўнғишми?

- Менимча, ажойиб мавсумни ўтказдик, ўсишга эришдик. Афсуски, якуний паллаларда омад етишмади, акс ҳолда, янада яхшироқ натижа қайд этишимиз аниқ эди.

- Маурисио Почеттино футболчилар билан мулоқотга киришиш чоғида нималарга эътибор қаратади? Қизиққонми ёки оғир-босиқ?

- Жуда вазмин. Албатта, ким ҳақида нима ўйлаётганини очиқ-ойдин айтиши мумкин. Аммо футболчилар билан гаплашаётганда оғир-босиқликка урғу қаратади. Айниқса, кийиниш хонасида. Унинг кўрсатмалари эвазига энг яхши ўйинимизни кўрсатиш имконига эга бўламиз.

- Евродаги иштирок сизга қандай таъсир ўтказди?

- Мазкур мусобақа - ҳақиқий тажриба майдони. Франция стадионларида, минглаб ишқибозлар кўз ўнгида ўйнашдан завқландим. Афсуски, ҳаммаси термамиз учун ижобий якунланмади. Баъзан футболда салбий натижалар сабабини тушунтириш қийин кечади. Ҳаммаси тезда рўй берди, бунга кўникиш қийин бўлди, аммо барибир, биз тажриба тўпладик. Бу - футбол, унда қирол номини сақлаб қолиш осон эмас, турли ўсиш ва қоқилишларга ҳамиша тайёр туриш лозим. Орттирган тажрибамизни кейинчалик ишга солсак, албатта, фойда келтиради. Еврода ўзимиз ўйлагандек тўп суролмадик, аммо бундан якуний хулоса ясамаслик даркор.

- Сўнгги пайтларда ҳужумнинг энг олдинги чизиғида ўйнадингиз. Сизга кўпроқ «ўнлик» позициясида тўп суриш ёқадими ёки марказий форвард ролидами?


- Рақибдан келиб чиқиб ўйнайман. Сольдадо борлигида ҳам олдинги чизиқда мунтазам ўйнаганим кўпчиликнинг ёдидан кўтарилади.

- Деле Алли ҳақида нима дея оласиз? У майдон ташқарисида қандай инсон?


- Ажойиб йигит, уни худди укамдек кўраман. Деле майдонда ташаббусни ўз қўлига олишдан чўчимайди, қойилмақом ҳаракатлари билан барчани лол қолдиради.

- Янссенни жамоада қандай кутиб олишди?


- Ушбу футболчи ўзини яхши томондан кўрсата билди. Ажойиб формада, жисмонан кучли - ҳужумда қўшимча вариант сифатида айнан шу нарса етишмаётганди. Биз биргаликда ўйнашимиз, зарур пайтда жойимизни алмаштиришимиз мумкин. Янссен «Тоттенхэм» ўйин услубига тўлиқ мос келади.

- Жорий мавсум кучли тўртликка кириш осон бўлмас?


- Ҳозирда «МЮ», «Сити», «Челси», янги мураббийлар, янги футболчилар ҳақида кўп гапиришмоқда. Нима де-йишса, деяверишсин, қаршилигимиз йўқ. «Тоттенхэм» ҳар ҳафта бажарадиган ишини давом эттираверади. Аввал айтганимдек, аввалги мавсумдагидан яхшироқ натижага эришмоқчимиз. Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз - футболчилардан ҳам, мураббийлардан ҳам. Ўз кучимизга ишонамиз. «Тоттенхэм» турнир жадвалининг энг юқори қисмида бўлиши ва совринлар учун курашиши шарт. Клублар ниманидир ўзгартириш зарурати туғилгани боис, ўйинчилар ва мураббийларни алмаштиришади. Жамоамиз устози «Тоттенхэм»нинг ҳозирги ҳолатидан қониқмоқда, таркибдан кўнгли тўқ. Бир-иккита ажойиб трансферга қўл урилди, шуниси етарли. Сафимиз йилдан-йилга кучаймоқда, аммо энг асосийси - мувозанатни йўқотмаслик.

- Бутун умр шу клубда қолишга розимисиз ёки бошқа жамоалардан келадиган таклифларга тайёргарлик кўряпсизми?


- Ўзимга қолса, «Тоттенхэм»да имкон қадар кўпроқ ўйнасам дейман. Клубимиз ҳозир ажойиб формада, бир жойда тўхтаб қолмаяпмиз, асосийси ҳам шу. Жамоанинг келажаги порлоқлигига ишонч бор экан, ўсишда давом этамиз. Айни дамда «шпорлар» таркиби кўзларидан ўт чақнаётган йигитлардан ташкил топган, кучли мураббий қўл остида шуғуллан-япмиз, ажойиб машғулот базасига эгамиз, тез орада янги стадион ҳам битади - эртанги истиқболдан умид бор. Фаолиятим сўнгигача «Тоттенхэм»да қолишга қарши эмасман. Аммо вазият қандай тус олиши номаълум, омон бўлсак, кўраверамиз.

- Ўз вақтида «Тоттенхэм» сизнинг хизматингиздан воз кечмоқчи бўлган, энди эса машҳурликка эришдингиз. Бунга ишониш қийин бўлса керак?


- Шон-шуҳратга эришиш учун кўп меҳнат қилдим, танамни чиниқтирдим. Ҳаёт менга берган ҳар бир имкониятдан максимум даражада фойдаланишга интилдим.

- Ўтган мавсум «Олтин бутса»ни қўлга киритдингиз. Энди рақобатчилар орасида Златан, Коста, Агуэро бор экан, энг яхши тўпурар номини сақлаб қолишга яна уриниб кўрасизми?


- Албатта, «Олтин бутса» - ҳар бир форварднинг орзуси. Шундай экан, ҳа, бу совринни қўлга киритиш йўлида бор кучимни сарфлайман.

- Футболдан ташқари яна нималар билан шуғулланасиз?


- Гольфнинг ашаддий ишқибозиман, бўш вақтим пайдо бўлса, мени яшил майдончада клюшка кўтарган ҳолда кўришингиз аниқ. Дарвоқе, тез орада фарзандли бўламан. Бу ҳаётимдаги янги босқич, жиддий ўзгариш рўй беришини сабрсизлик билан кутяпман.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика