Latest news

08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  2 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  7 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  3 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2

Гари Невилл: "Гарначо ва Рэшфорд кетса, МЮ учун олдинга ташланган катта қадам бўлади" News

Гари Невилл: "Гарначо ва Рэшфорд кетса, МЮ учун олдинга ташланган катта қадам бўлади"

Гари Невилл футболчилар Маркус Рэшфорд ва Алехандро Гарначо МЮдан кетиши керак деб ҳисоблайди.

"Рэшфордни сотиб юборилиши ёки бошқа клубга ижарага берилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Шахсан мен Рубен Аморим бу каби муҳим қарор қабул қилса, ҳайрон қолмайман. Унинг йўқотадиган нарсаси йўқ. Бу каби ҳолатларни, иқтидорли футболчилар ўзларини мунтазам равишда кўрсата олишмаса, "Манчестер Юнайтед"ни олға етаклай олишмаса, жамоадан кетишганини ўнлаб йиллар давомида гувоҳи бўляпмиз.

Агарда сэр Алекс Фергюсон узоқ йиллар давомида қилган ишини ёдга олсак… Баъзан юлдузлар билан муаммо юзага келган, у эса вазиятни ўз қўлига олиши талаб қилинарди. Норман Уайтсайд ва Пол Макграт унинг фаолияти бошида кетишган, кейин Яп Стам, Дэвид Бекхэм, Рой Кин ва Руд Ван Нистелрой. "Улар кетиши мумкин эмас" - дейилган катта футболчилар. Бу ишни у бошқаларга ёқадими ёки йўқ, барчасини ўз назоратига олиш учун қилган.

Бизни катта трансфер ойнаси кутиб турибди. Балки биз кутганчаликмасдир, лекин Гарначо ва Рэшфорд кетса, олдинга ташланган катта қадам бўлади. "Тозалаш" ишларидан кейин бир-иккита футболчи билан шартнома имзоланса ҳам ҳайрон бўлмайман. 

Балки Рубен Аморим энг буюк футболчиларга юзланиб: "Сизнинг кимлигингизнинг аҳамияти йўқ, бу ерда менинг айтганим бўлади. Мен клуб стандартларини белгилайман ва сиз ушбу талабларга жавоб бермасангиз, қанчалик иқтидорли бўлманг, трансфер нархингиз қанча бўлмасин, мухлислар бу ҳақида нима демасин, сизга қандай пул тўлашмасин – бу ердаги вақтингиз ниҳоясига етади, дейиши керакдир", – деди "Манчестер Юнайтед" собиқ сардори "The Overlap" подкастида.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика