Latest news

01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  49 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар аниқ!  3 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Гарет Бэйл: “Келаси мавсум Мадридда қоламан” News

Гарет Бэйл: “Келаси мавсум Мадридда қоламан”

“Реал”нинг уэльслик ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл учун мавсум осон кечмади. У баъзи муаммоларга дуч келиб, жамоаси ғалабага эриша олмади.
“The Sun” нашрига берган интервьюсида у ўтган мавсум якунлари ва бошқа ҳолатлар борасида саволларга жавоб қайтарди.

- Премьер-лигага қайтишингиз ҳақида гап-сўзлар юрибди.
- Мадридда кейинги мавсум ҳам ўйнайман. Биз Чемпионлар лигасида финалга чиқа олмаганимиздан афсусдамиз. Кейинги йил яна уни ютишга ҳаракат қиламиз. Барча совринларга эга чиқиш учун 100 фоиз кучимизни ишга соламиз. Умид қиламанки, биз муваффақиятларга эришамиз.

- “Бернабеу”даги танқидларга қандай муносабатдасиз?
- Нималарга қодирлигимни тушунаман ва қачон яхши ишлашимни биламан. Ўз савиямдан паст ўйнаганимда уни тузатиш учун барча масъулиятни зиммамга оламан. “Реал”да ўйнаётганда ҳамиша янги нарсаларни ўрганиб бориш лозим. Ҳалигача катта клубга ўйнашга кўникиб боряпман. Яхши ва ёмон лаҳзалар мен учун катта тажриба бўлди. Мавсумнинг кўп қисмида яхши ўйнадик, бироқ Рождестводан кейин қийин даврни бошдан кечирдик.



- Ушбу мавсумда нима рўй берди?
- Мавсумни яхши ўтказдик, аъло эмас. Европа Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида зафар қучдик. Бироқ бу ерда ҳамиша Ла лига ва Чемпионлар лигасида зафар қучишингга умид қилишади. Энг муҳими, биз охиригача курашдик ва таслим бўлмадик. Бироқ баъзан ютқазишга ҳам тўғри келади.

- Сизга нима етишмади?
- Мен мавсумдан роҳатландим ва умуман олганда яхши ўйнадим. Балки, кўп гол урмагандирман, лекин шунинг устида ишлайман ва кўпроқ гол уришга интиламан. Мавсум якунланди ва ҳужумларни якунлаш устида ишлашим керак. Одатда бу менда яхши кўриниш олади, бироқ бу мавсумда қатор муҳим вазиятларда тўп кирита олмадим. Ўша ҳолатларда гол уришим шарт эди. Яхши ва ёмон мавсум ўртасидаги фарқ айнан шунда. Камчиликни тузатиш устида ишлайман ва умид қиламанки, келажакда мен улардан фойдаланиб, кундан-кунга яхшироқ ўйнаётганимни ҳис қиламан.



- “Реал”га ўтиб тўғри қилганмисиз?
- Бу ерга бошқача ўйин услубини тушуниш ва янги нарсаларни ўрганиш учун ўтганман. Ҳозиргача ўрганмоқдаман. Фаолиятимдаги энг яхши йиллар олдинда ва жароҳатлар мени четлаб ўтишига умид қиламан. Келажакка умид билан боқаман. Кўрамиз, нималарга қодир эканман.

- Кумирингиз Гиггз сингари Чемпионлар лигасини 2 марта ютиш орзуингизми?
- Албатта. Исталган футболчидан сўранг ва у сизга имкон борича кўпроқ кубокларни ютишни исташини айтади. Нима учун олдимга юқори мақсадни қўймайман? Айнан шу сабабли “Реал”га келганман – совринларни ютиш. Чемпионлар лигасидан муҳимроқ нарса йўқ. “Бернабеу”даги муҳит Чемпионлар лигаси ўйинларида ажойи даражада. Мухлислар бизни ўйин давомида қўллаб туришади. Ҳар бир тегиниш ва голли вазиятда улар шовқин ҳосил қилишади.



- Энг ёрқин хотира “Десима” билан боғлиқми?
- Клуб мени “Десима”ни ютиш учун қўшиб олди ва орзум биринчи мавсумдаёқ амалга ошди. Мен Чемпионлар лигаси ғолиби бўлганимни айтишим мумкин.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика