Latest news

23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  3 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  14 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  0 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  5 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  16 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  265 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  5 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  0 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  39 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  28 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  3 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7

"Ганновер" - "Боруссия М" ва Европадаги бугунги ўйинлар ҳақида News

"Ганновер" - "Боруссия М" ва Европадаги бугунги ўйинлар ҳақида

Бугун Европанинг қатор миллий чемпионатларда навбатдаги тур ўйинлари старт олади.

Франция чемпионатининг 34-турининг илк учрашуви "Лион" ва "Ницца" клублари ўртасида бўлиб ўтади. ПСЖ чемпионликни қўлга киритиб бўлгач 55 очкога эга "Лион" кумуш медаль учун курашни давом эттирмоқда. "Ницца" ҳисобида эса 53 очко мавжуд. Бу баҳсни иккиланмай турнинг марказий баҳси деб атасак бўлаверади.

Франция чемпионати. 34-тур
23:30 - "Лион" - "Ницца"


 

Германия бундеслиганинг 30-тури "Ганновер" ҳамда Менхенгладбахнинг "Боруссия" клублари ўртасидаги ўйин билан старт олади. 29та ўйиндан 18 очко тўплаган "Ганновер" чемпионатда сўнгги ўринни банд этиб турибди. Жамоа бу йил бундеслигани тарк этиш эҳтимоли 95 фоизга тенг. "Боруссия"нинг ҳолати анчагина яхши. Жамоа кейинги йил ҳам Европа чемпионлар лигасида қатнашиш учун курашни давом эттирмоқда. Андре Шуберт бошчилигидаги "Боруссия" 45 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўриндаги "Байер"дан 3 очкога ортда қолмоқда.

Германия бундеслигаси. 30-тур
23:30 - "Ганновер" - "Боруссия М"


Россия премьер-лигасида бугун 24-тур бошланади. Дастлабки ўйинда "Мордовия" ва "Амкар" клублари тўқнаш келишади. Майдон эгалари 16 очко билан мусобақа жадвалининг энг сўнгги 16-поғонасини банд этиб туришибди. Гаджи Гаджиев бошчилигидаги "Амкар" эса 25 очко билан 10-ўринни эгаллаган.

Россия премьер-лигаси. 24-тур
21:00 - "Мордовия" - "Амкар"


Испания примеросининг 33-тури "Леванте" ва "Эспаньол" ўртасидаги учрашув билан очилади. мусобақа жадвалининг энг сўнгги поғонасини эгаллаб турган мезбонлар 15-ўриндаги "Эспаньол"га қарши майдонга тушишади. Бу жамоаларнинг чемпионат доирасидаги охирги икки ўйини дуранг натижа билан якунига етган.

Испания примероси. 33-тур
23:30 - "Леванте" - "Эспаньол"


Голландия чемпионатининг тугашига 4та тур қолмоқда. 31-турнинг илк учрашуви "Де Графсхап" ва "Твенте" ўртасида бўлиб ўтади. Мезбонлар 18 очко билан 18 жамоа орасида 17-ўринда боришмоқда. 2010 йилги мамлакат чемпиони "Твенте" клуби 35 очко билан 13-поғонани эгаллаб турибди.

Голландия эредивизиони. 31-тур
23:00 - "Де Графсхап" - "Твенте"


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика