Latest news

03:25Испания кубоги. "Атлетико" "Марбелла"ни мағлуб этди, Симеоне жамоасида кетма-кет 13-ғалаба!  0 01:20Кунья шу ойда Лондон клубига ўтиши мумкин  0 00:54Испания кубоги. "Барселона" меҳмонда "Барбастро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Левандовскидан дубль  3 00:32АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Брайтон"ни мағлуб эта олмади  7 00:12"Бухоро" икки легионер билан шартномани узайтирди  0 00:05А Серия. "Наполи" меҳмонда "Фиорентина"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, етакчиликка қайтди  0 23:41Биринчи ва иккинчи лига жамоаларида тўп тепган, легионерлар лимити сабаб "Насаф"ни тарк этган ҳамда "Фулад" матбуот котибини ишдан кетишига "сабаб бўлган" Ўткир Юсупов 34 ёшни қарши олди  1 23:33Расман: Шоҳруҳ Гадоев "Нефтчи" билан шартнома имзолади!  4 23:10Расман: Шохруз Норхонов "Бухоро"га қайтди!  6 22:53Расман: Элдорбек Суюнов водийнинг бошқа бир клуби аъзосига айланди  15 22:29Испания кубоги. "Барбастро" – "Барселона". Асосий таркиблар аниқ  4 22:13АПЛ. "Брайтон" – "Арсенал". Таркиблар аниқ  15 22:09АПЛ. "Манчестер Сити" ниҳоят йирик ғалаба қайд этди. "Челси" эса охирги дақиқаларда ғалабани бой берди ва бошқа натижалар  6 21:56Расман: Икром Алибоев – "Нефтчи" футболчиси!  9 21:41Ҳусанов "Ланс"нинг "Тулуза"га қарши ўйин учун қайдномасидан жой олмади. Нега?  4

Ганчаренко Ўруновнинг "Урал"дан ҳайдалиши ҳақидаги ҳақиқатни ошкор қилди News

Ганчаренко Ўруновнинг "Урал"дан ҳайдалиши ҳақидаги ҳақиқатни ошкор қилди

Екатеринбургнинг “Урал” жамоаси бош мураббийи Виктор Ганчаренко ўтган йилнинг октябрь ойида Остон Ўрунов билан шартнома бекор қилингани сабаблари ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

"Матч ТВ" манбасининг хабар беришича, бундай қарорга Ўрунов ва Ганчаренко ўртасидаги можаро сабаб бўлган. Инсайдер Иван Карповнинг таъкидлашича, можаро октябрь ойи бошида екатеринбургликларнинг "Химки"га қарши ўйини олдидан содир бўлган, "РБ Спорт" эса "Сочи"га қарши Россия кубоги доирасидаги баҳсда Ўруновнинг захирадан майдонга тушишдан бош тортгани ҳақида хабар берганди.

"Остон жазавага тушиб қолди. Меҳмонда "Сочи"га қарши ўйин ўтказишимиз лозим эди. Ўрунов кийиниш хонасида чигалёзди машқларини бажараётганди, қолганлар ҳам бўлажак ўйинга тайёр эди. Тўсатдан - у тутақиб кетиб, кийиниш хонаси бўйлаб югуришни бошлади. Мен нима содир бўлганини англолмасдан ўйланиб қолдим. У эса сўкинганча тинимсиз югураверди, сўнгра бирдан қаршимга келиб: “Мен учрашув қайдномасида йўқ эканман! Дўстларим бу ҳақда хабар юборишди. Мана, қаранг! Нега мени бу ерга олиб келдингиз? Мен унга айтдим: "Эшит, сени эсинг жойидами ёки йўқми? Кийиниш хонасидагиларнинг барчаси қайдномага киритилган. Сен кимга ишонасан? Менгами ёки мана буни сенга юборган дўстинггами?" Остон ҳақиқатан ҳам қайдномада бор эди, лекин захирада қолдирилганди, дўсти эса унга қандайдир тушунарсиз хабар юборганди. Аммо бундай ҳиссиётлардан сўнг у ортиқ ўйинга тайёр эмаслигини англадим", - деди Ганчаренко.

- Кейин нима бўлди?

- Аввало, Ўруновда жуда яхши фазилатлар борлигини айтишим жоиз. У тезкор, шиддатли ҳамда яхши зарба йўллай олиш хислатларига эга эди. Лекин у бу қобилиятни статистика билан тасдиқлай олиши керак, чунки унда ҳамма нарса етарли, лекин гол ва голли узатма йўқ эди. Мен унга бир неча бор баъзи нарсаларни тушунтиришга ҳаракат қилдим. У майдонда ҳаракат қилишни хоҳлайди, бироқ қандай қилиб гол уришни ва узатмалар беришини тушунмайди. Таркибда йўқлигидан жунбушга келдими, бизни ҳам, ўзини ҳам, жамоани ҳам қийнамаслик учун кетгани маъқул.

- Жамоа билан хайрлашиш ҳақидаги қарорни ўзингиз айтдингизми?

- Ҳа, "Сочи"га қарши ўйиннинг эртасига айтдим. Мен Григорий Викторович Ивановга Ўруновни қўйиб юбориш кераклигини айтдим. У эса менга: "Шуни маъқул кўрсангиз - қўйиб юборинг" деб айтди ва биз у билан хайрлашдик. Остон бунга нормал муносабат билдирди, ҳеч қанақа қичқириқ ва ғазабланиш ифодасини кўрсатмади. Унга вазиятни тушунтирдим: “Сен ўйнашинг керак, лекин мен бунга кафолат беролмайман”.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика