Latest news

18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  1 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  0 18:46U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 (матнли трансляция)  8 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   17 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  12

Гамшик: “Бенитес мени ҳужумда ўйнашимни истаяпти” News

Гамшик: “Бенитес мени ҳужумда ўйнашимни истаяпти”

“Наполи” клуби ярим ҳимоячиси Марек Гамшик, “Болонья” устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:0), жамоанинг тузилишида унинг роли қай тариқа ўзгарганлиги ҳақида гапириб ўтди.

“Биз бошланғич ўйинда муваффақиятга эришмоқчи эдик, бироқ олдинда узоқ йўл турибди ва бу йўлни босиб ўтиш қийин бўлади.

Биз мураббийнинг кўрсатмаларини бажардик, тўпни назорат қилдик, қисқа тўп узайтиш тактикасида ўйнадик. “Наполи” ҳали ўсиши керак. Бизда мутаносиб жамоа шаклланган ва бу жамоа кейинчалик ҳам гол уришда давом этади. Агар ҳужумчиларимизнинг ҳар бири 10 тадан гол урганида эди, ажойиб ўйинлар гувоҳига айланар эдик.

Дублга эришганимдан мамнунман, бироқ энг асосийси жамоа ғалаба қозонди. Ўтган мавсумга қараганда менинг майдондаги ўрним анча ўзгарди ва энди мен ҳужум чизиғига яқинроқ жойда ўйнайман. Бенитеснинг ўзи мени шу жойда ўйнашимни истаяпти. Бугун барчаси кўнгилдагидек чиқди ва ўйлайманки бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолаверади”, - дейди Гамшик.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика