Гальтье мағлубиятдан сўнг: "Жавоб ўйинидан умидимиз катта эди"
09 mar 2023 09:49
News
Гальтье мағлубиятдан сўнг: "Жавоб ўйинидан умидимиз катта эди"
ПСЖ бош мураббийи Кристоф Гальтье "Бавария"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг (0:2) ўз фикрларини билдирди.
"Биз ташаббусга эга бўлган пайтда қандай гол уриш кераклигини тушунмай қолдик. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик, вазиятлар яратдик. Рақиб билан тенг даражада ўйнай олдик.
Аммо иккинчи бўлимда аҳмоқона гол ўтказиб юбордик. Бундай даражадаги баҳсларда эътиборли бўлиш лозим.
Албатта "Бавария"нинг босими ҳақида билардик. Бу ўйин сабоқ бўлиши керакми ёки йўқми, билмайман. Аммо афсусланиш бор. Агар ҳисобни биз очганимизда, ўйин бошқачароқ кечарди. Жавоб ўйинидан умидимиз катта эди.
Клубдаги келажагим ҳақида гапиришга ҳали эрта. Барчаси раҳбариятга боғлиқ.
Клуб ушбу турнирга катта эътибор қаратганди. Мен мавсумнинг сўнгги қисмини барқарор ўтказишга асосий эътиборни қаратаман", - деди Гальтье.
Link :
Source : UEFA
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments