Latest news

00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  4 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  3 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  6 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  6 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  10

“Ғаллакор” иккита ўйин ўтказди. Таркибда янгилар бор News

“Ғаллакор” иккита ўйин ўтказди. Таркибда янгилар бор

Жиззахнинг “Ғаллакор” жамоаси бу йил ҳам биринчи лигада иштирок этишдан умидвор.
Гарчи жамоа номи қуръа ташлаш жараёнида рўйхатга киритилмаган бўлсада, ғаллоролликлар ўтган мавсум қарздорликларини бартараф этиб, бу йилги бадал пулини ПФЛга тўлаб бериш орқали яна чемпионатда иштирок этишга умид қилмоқда.

Фурқат Ўролов бошқарувидаги жамоа машғулотлар билан бирга синов-назорат ўйинларида ҳам иштирок этмоқда. Жамоа куни-кеча “Сўғдиёна” ёшлар жамоаси билан куч синашиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

“Ғаллакор” – “Сўғдиёна” 3:0
Голлар:
Сардор Ахадов. Фарруҳ Файзиев. Зафар Нарзиқулов.

Бугун ҳам ғаллоролликлар назорат учрашувини ташкил этди. Бу сафарги рақиб биринчи лига аъзоси “Зомин” бўлди.

“Ғаллакор” – “Зомин” 2:2
Голлар:
Азиз Маликов. Сирожиддин Абдурасулов.

Таркибдаги ўзгаришларга келадиган бўлсак, ўтган мавсум “Хоразм” шарафини ҳимоя қилган Марат Ҳошимов ва Шаҳзод Маннонов яна жамоага қайтган. Шунингдек “Машъал”дан 1997 йили таваллуд топган футболчи Темур Маматов йиғинда иштирок этмоқда.

Мавсумлар оралиғида “Нефтчи” кўригида бўлган ҳимоячи Ботир Холлиев ҳам яна ортга қайтиб келган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика